Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Чўчқа нимтасини масжид остонасига “жойлаб кетишди”

Чўчқа нимтасини масжид остонасига “жойлаб кетишди”

Англиянинг Олдхэм шаҳрида икки аёл масжид кираверишида ҳақоратомуз ҳаракатлар қилаётганлиги кузатув камераларига тушиб қолди. Видеоёзув сентябрда олинган бўлсада, полициянинг эътиборига энди тушди. Тасвирда аёллар истеҳзоли кулгу билан хом чўчқа гўштини масжид кираверишига жойлаштиришган, бу орада, улардан бири бу ишлари учун улар жавобгарликка тортилиши мумкинлигини айтган. Шу билан бирга, улар қилмишларидан салгина олдин беҳаёларча ўзларининг режаларини муҳокама қилишган ва масжидга нисбатан таҳқирловчи фикрларни билдиришган, исломофобча нуқтаи назарларини баён этишган. Чўчқа гўштини “жойлаштирган”дан кейин икки ҳуқуқбузар қочиб кетишган, хабар беради BBCга таянган ҳолда IslamNews.

Катта Манчестер полицияси ҳолат юзасидан суриштирув ишларини, ушбу жирканч ишни содир этган аёлларни аниқлаштириш тадбирларини олиб бормоқда.

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan