Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Фото / Чемпионлик муборак бўлсин!

Чемпионлик муборак бўлсин!

Жорий йилнинг 16 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги футбол жамоалари ўртасида 9-май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан ўтказилган футбол турнирининг финал ўйини бўлиб ўтди.

Унда Тошкент вилояти имом-хатибларидан ташкил топган “Дўстлик” жамоаси ва Тошкент шаҳри имом-хатибларидан ташкил топган “Минор” жамоалари ўзаро тўп суришди. Шиддатли кечган учрашувда “Дўстлик”  жамоаси “Минор” жамоасини 8:6 ҳисобида мағлуб этиб, турнир кубогини қўлга киритди.  

Финал учрашувида, кўплаб меҳмонлар, жамоалар мураббийлари, ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар Бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов ташриф буюрди.

Қуйида, ғолиб жамоалар ва турли номинациялар бўйича тақдирланганларни эълон қиламиз:

1-ўрин – “Дўстлик” жамоаси;
2-ўрин – “Минор” жамоаси;
3-ўрин – “Бухорий авлодлари” жамоаси.

Турли номинациялар бўйича тақдирланганлар:

Энг яхши мураббий – Хайрулла Турматов
Энг яхши дарвозабон – Умиджон Содиқов
Энг яхши ҳимоячи – Шавкат Аписов
Энг яхши ярим ҳимоячи – Ғайрат Раҳматуллаев
Энг яхши ҳужумчи – Шухрат Ходжибоев
Энг кўп тўпурар – Саидов Отабек
Энг жонкуяр мухлис –  Баҳриддин Шарипов

Эслатиб ўтамиз, навбатдаги турнир Истиқлолимизнинг 26 йиллиги муносабати билан ўтказилади. Ушбу турнирга, Тошкент шаҳридаги «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти мезбонлик қилади.

                           

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Ахборот хизмати