Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Мақолалар (саҳифа 45)

Мақолалар

Тровеҳ намозининг жисмоний фойдалари

Муқаддас Рамазон ойи кечаларида ўқиладиган намоз таровеҳ намози деб аталиши барчамизга маълум. Ушбу ибодат жуда катта мукофотларга эга бўлишга сабаб бўлиши ҳам ҳеч кимга сир эмас. Қуръони Каримда бизларга Аллоҳ таолонинг буйруқларида ҳикмат борлиги ва тафаккур қилганлар, Унинг марҳамати ва раҳматига эришиши такрор – такрор уқтирилади.

Давоми »

РАМАЗОН ИККИНЧИ ЎНКУНЛИГИНИНГ АҲАМИЯТИ

Муборак Рамазон ойининг дастлабки ўн кунлиги ортда қолди, иккинчи ўнкунлик бошланди. Унинг аҳамияти нимада? Расули Акрам (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ўз ҳадисларида Рамазон уч қисмдан: биринчи ўнкунлик – Аллоҳнинг раҳмати кунлари, иккинчи ўнкунлик – Аллоҳнинг мағфирати, охиргиси – жаҳаннам оловидан паноҳ эканлигини таъкидлаганлар. Бу ҳадисни барчамиз жуда ҳам яхши биламиз. Лекин, …

Давоми »

Рўзадорга тиббий эслатма

Рамазон ойида таом ва ичимлик борасида йўл қўйиладиган одатдаги хатолар: Кундалик таркибида қанд миқдори юқори, қўшимча ва бўёқ моддалари бўлган ичимликларни истеъмол қилиш. – Ечим: уларни ҳафтасига икки мартадан кўп бўлмаган миқдорда истеъмол қилишга ҳаракат қилинг.

Давоми »

Судхўрликнинг оқибати

Ҳеч кимга сир эмаски, янги XXI аср бўсағасида бутун дунёда илм – фан, техника ниҳоят даражада ривожланди. Бир пайтлар қанот ясаб учишни орзу қилган инсоннинг оёғи бугунги кунда ойга етди. Барча соҳалар тараққий этиб, юқори пағоналарга кўтарилди. Ривожланиш йўлида турли омиллар ишга солинди, янгидан-янги ихтиролар қилинди.

Давоми »

Тубанлик

Яқин бир танишим ҳикоя қилиб берди. Бир киши, аёл эмас, эркак киши дўстининг уйига меҳмон бўлиб борибди. Дўсти уни меҳмон қилиш учун келин томонидан юборилган мебель ва сарполар жойлаштирилган хона сари бошлабди. Меҳмон хонадаги келин томонидан юборилган мебельларни отни силагандек ювво-о-о-ш силаб: “Дўстим, қудага ялчибсан, қудага!”, дермиш.

Давоми »

Таровеҳ намози учун бериладиган мукофотлар

Таровеҳ намози Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Рамазонда доим адо қилиб юрган суннатларидан ҳисобланади. Таровеҳни фақат ушбу ойда амалга ошириш мумкин, шунинг учун ҳам унда Аллоҳ Таолонинг марҳамати борки, уни адо этган мусулмон ўз Роббисига янада яқинлашиш имконига эга бўлади. Пайғамбаримиз ўз ҳадисларида таровеҳ намозининг фазилати ва мукофотлари ҳақида бундай деганлар:

Давоми »

Чақалоққа тўй керакми?

Ўртада ҳаракатланаётган машҳур автомобилни қуршаб яна тўртта автомашина йўлни тўлдирган. Ундан олдинроқдаги автомашинада эса камера кўтариб олган йигит буларнинг барини тасмага тушириш билан банд. Ҳаммаси бўлиб 20 чоғли машиналарнинг ўтиб кетишини кутганлар қанча.

Давоми »

 Фарзандларимиз – жаннат райҳонларидир

Фарзанд инсон ҳаётининг мазмуни, насл-насабини давом эттирувчиси, оиланинг мустаҳкам занжири ҳисобланади. Бизга ота-она бўлишлик бахти ва энг улуғ неъмат ҳисобланмиш фарзанд неъмати берилган экан бу барчаларимиз учун улкан қувонч бўлиши баробарида катта масъулият ҳамдир.

Давоми »

Рўзанинг мукофоти

Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ ва бир қанча муҳаддислар ривоят қилган ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло: “Одам боласининг рўзадан бошқа ҳамма амали ўзи учун, фақат рўза Мен учун ва унинг мукофотини Мен – Ўзим берурман”, – дейди.

Давоми »