Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар (саҳифа 77)

Хабарлар

Кўнгилларга меҳр улашиб

9-май “Хотира ва қадрлаш куни” юртимизда кенг кўламда нишонланади. II-жаҳон урушида эл-юрт, ватан ва миллат учун қурбон бўлган аждодларимизни йўқлаб, уларнинг руҳи-покларини шод қилиш мақсадида Қуръон тиловати қилинади ва турли хил хайрия тадбирлари ўтказилади. Ўша машъум кунлардан соғ-саломат келиб юртимиз, халқимиз тараққиётига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган, бугунлик кунда кексалик гаштини …

Давоми »

Яримта ҳурмо бўлса ҳам ….

Канаданинг Монреал шаҳарчасида истиқомат қилувчи кичик бир ошхонанинг эгалари қўшниларини ҳайрон қолдирдилар. Улар Эрон ва Ироқлик мусулмонлар бўлиб, кираверишда эшикка “пули йўқ кишилар, бу ердан текинга овқатланишлари мумкин”, – деган эълон ёзиб қўйишган.

Давоми »

Муҳим асар тақдимоти

Шу йилнинг 2 май куни Чиноз туман Ҳокимлиги ташаббуси билан тумандаги 14-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабининг катта мажлислар залида, исломшунос олим Айдарбек Тулеповнинг “Интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя” номли китобининг янги, тўлдирилган нашрининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Ушбу тадбирга коллеж ва мактабларнинг педагог ходимлари ва ўқувчилари, маҳаллаларнинг диний-маърифий ва ахлоқий тарбия …

Давоми »

Кексаларни эъзозлаш – халқимизнинг олий қадрияти

Ҳар йили мамлакатимизда анъанавий тарзда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни сифатида кенг нишонланади. Юртимизда аждодлар хотирасини қадрлаш, мамлакат тараққиёти ва юрт озодлиги йўлида жон фидо этган ота-боболаримиз руҳини шод этиш мақсадида кўплаб эзгу ишлар амалга оширилмоқда.

Давоми »

Барака кексаларда

Жорий йилнинг 26 апрель куни “Хотира ва Қадрлаш куни” яқинлашаётгани муносабати билан Бекобод туман бош имом-хатиби Анваржон Рисбоев, Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси Бекобод туман бўлинмаси раиси И.Рузибаев, тумандаги масжид имомларидан Холбоев Хамроқул, Комилжон Нишонов, Норқулов Зикриёлар иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Бекобод туманидаги Гулзор МФЙ ҳудудида яшовчи Ғофуров Берди …

Давоми »

Муҳим асар тақдимотидан сўнг…

( Чирчиқ шахрида бўлиб ўтган «Интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя» китоби тақдимотидан кейин…) Ҳаммамизга маълумки ҳозирги кунда интернет маълумотларидан фойдаланиш тобора оммавийлашиб бормоқда. Бу албатта жуда яхши. Аммо, интернет тармоқларида фақатгина фойдали маълумотлар эмас, балки ёшларни онгини захарловчи, уларни маънавиятига катта рахна солувчи, бузғунчи ғоялар билан тўлган зарарли сайтлар ҳам мавжуд. Мана …

Давоми »

Бебаҳо совға

Жорий йилнинг 25 апрель куни Янгийўл туман Ҳокимлиги ташаббуси билан ҳокимият биносининг катта мажлислар залида, исломшунос олим Айдарбек Тулеповнинг “Интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя” номли китобининг янги, тўлдирилган нашри тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимот маросимига Янгийўл туманидаги коллеж ва мактабларнинг педагог ходимлари, коллеж ўқувчилари, жоме масжид имом-хатиблари, маҳаллаларнинг диний-маърифат ва ахлоқий тарбия масалалари …

Давоми »

“Қорилар мусобақаси” натижалари

Маънавий янгиланиш йўлидан дадил одимлаб бораётган юртимизда муқаддас динимизга алоҳида эътибор берила бошланди. Жумладан, ислом билим юртлари фаолияти тубдан яхшиланди. Бунинг замирида ислом динини асл ҳолатида ўрганишга бўлган эҳтиёжни қондириш, диёримиз алломаларининг динимизга оид бой маънавий меъросини тадқиқ этиб, уларни халқимизга содда ва равон услубда етказиш, замон талаблари даражасидаги малакали …

Давоми »

Оналарнинг дуолари олтиндир

“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” муносабати билан шу йилнинг   17 апрель куни Тошкент вилоят бош имом-хатиби Х.Турматов, Янгийўл туманидаги айрим маҳалла оқсоқоллари ва маҳалла фаоллари билан  маҳаллаларда истиқомат қилаётган кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, эътиборга муҳтож бўлган оилаларнинг хонадонларида бўлдилар.

Давоми »

Халқ билан мулоқот – олий фазилат

Тошкент вилояти Қибрай тумани бош имом хатиби ташаббуси билан ва масжид имом хатиблари иштирокида 14-15 апрель кунлари тумандаги эътиборга муҳтож оилалар, боқувчисини йўқотган ҳамда бемор бўлган кишиларни ҳолларидан хабар олиш мақсадида уларнинг хонадонларига ташриф буюрилди. Бундай ташрифлар “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширилиши шу йилнинг амалий ифодаси …

Давоми »