Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар (саҳифа 30)

Хабарлар

Авиазарбалар остида қолган Шом…

АҚШ президенти Доналд Трампнинг буйруғига биноан Сурияга авиазарбалар берилди. Сабаб – кимёвий қуролдан фойдаланганликдаги гумон.

Давоми »

Кимнинг қандай дарди бор?..

Озчиликни ташкил этувчи мусулмонлар Туркияда ўзларининг муаммолари билан ўртоқлашадилар. 100 дан ортиқ мамлакатдан ташриф буюрган 250га яқин мусулмон жамоаларининг вакиллари Истанбулдаги Озчиликни ташкил этувчи мусулмонлар бутундунё  саммитида иштирок этишади. Саммит 16-19 апрель кунлари бўлиб ўтади. Форум ташкилотчиси Туркия дин ишлари бошқармасидир.

Давоми »

Пайғамбарлар музейи

Туркияда яқин кунларда Пайғамбарлар музейи пайдо бўлади. Унинг қурилиши мамлакатнинг жануби-шарқидаги Шанлиурфа шаҳрида бошланган. Бу шаҳарни яна “Пайғамбарлар шаҳри” деб ҳам аташади. Тарихчиларнинг фикрига кўра, айнан мана шу ерда Иброҳим алайҳиссалом ва яна олтита пайғамбар туғилган. Шаҳар Макка, Мадина ва Қуддусдан кейин зиёратчилар орасида машҳур бўлган шаҳарлар бўйича тўртинчи ўринда …

Давоми »

ЮНИСЕФ: Фаластин болаларига нисбатан зулм ишлатилишидан ташвишда

БМТнинг болалар масалалари бўйича фонди ЮНИСЕФ фаластинлик болаларга зулм ишлатилишидан ташвишда. Болалар Ғазо секторидаги тартибсизликларда иштирок этишмоқда. У ерда охирги бир неча ҳафта мобайнида оммавий норозиликлар давом этмоқда, натижада, ўнлаб инсонлар ҳалок бўлди.

Давоми »

“ЗАНГИОТА” ЖОМЕ МАСЖИДИДА “КИТОБ САЙЛИ”

Ўтган йили Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги томонидан Тошкент вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги “КИТОБ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЧОП ЭТИШ ВА ТАРҚАТИШ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ, КИТОБ МУТОЛААСИ ВА КИТОБХОНЛИК МАДАНИЯТИНИ ОШИРИШ ҲАМДА ТАРҒИБОТ ҚИЛИШ БЎЙИЧА КОМИССИЯ ТУЗИШ ТЎҒРИСИДА”ги фармойишининг ижросини таъминлаш мақсадида жойлардаги масжидларда китоб сайли ташкил этилган …

Давоми »

Талабалар бахтиёрликка ўргатилади

БААда энди талабаларга бахтиёрлик курслари ўтиладиган бўлди. Яқин кунларда Абу-Даби университетларида том маънодаги бахтиёрлик дарслари ўтила бошлайди. Al Arabiyaнинг берган хабарига кўра, ушбу ўқув курси барча талабалар учун мажбурий бўлади. Курснинг расмий номи – “Бахтиёрлик ва ижобий руҳиятга кириш” деб аталади. Машғулотларда инсоннинг ижобий жиҳатларига асосий эътибор қаратилади. Бундан ташқари, …

Давоми »

Тошкент вилояти имом-хатиблари ва уларнинг ноиблари Қуръон тиловати ва тажвид илми бўйича кўрикдан ўтказилдилар

Мамлакатимизда Қуръони Карим ва унга бўлган муҳаббатни кучайтириш борасида амалга оширилаётган хайрли ишлар барчамизга маълум. Ана шундай ислоҳотларнинг давоми ўлароқ диний соҳада хизмат қилаётган ходимларнинг бу борадаги илмларини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар режалаштирилганлиги алоҳида аҳамият касб этади.

Давоми »

Қозон Қуръони ЮНЕСКО рўйхатига киритилиши мумкин

Татаристон пойтахтида “Муқаддас Қуръоннинг Қозон нашри (Қозон босма): тарихий бойлик ва келажак” мавзусида ўтказилган Халқаро ислом конференцияси иштирокчилари Қуръони Каримнинг ушбу нусхасини ЮНЕСКО маданий мероси рўйхатига киритилиши масаласини муҳокама қилдилар.

Давоми »

Қатар Яманга 20 миллион доллар ёрдам ажратди

Яманда фуқаролик уруши ҳануз давом этмоқда. Қатар ривожлантириш фонди “биродар халқнинг азиятини енгиллаштириш” мақсадида Яманга 20 миллион доллар ажратганини эълон қилди. БМТ томонидан Швейцария ва Швеция ҳукуматлари билан ҳамкорликда Женевада ташкил этилган учрашувда Фонд директори Халифа бин Жассам Ал-Куварининг таъкидлашича, Яманга ёрдам 2018 йилда Ямандаги фавқулодда вазиятни ўнглашга доир ташкилотлараро …

Давоми »

Қадимий Қуръон нусхаси кўргазмага қўйилади

Жорий йилнинг 19 апрель куни Дубайда асосий экспонати энг ноёб Қуръони Карим нусхаси бўлган кўргазма ўз ишини бошлайди. Бунинг сабаби Буюк Британиянинг Бирмингем университети кутубхонасидан топилган “Бирмингем Қуръони” деб аталаётган дунёдаги энг қадимий Қуръондир.

Давоми »