Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар (саҳифа 28)

Хабарлар

Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табриги

Қадрли ва муҳтарам ватандошлар! Авваламбор, сиз азизларни, юртимиздаги барча мўмин-мусулмонларни, нуроний отахон ва онахонларимизни, қадрли ака-укаларимиз, опа-сингилларимизни, азму шижоатли ёшларимизни, иймон-эътиқодли халқимизни муборак Рамазон ҳайити билан чин қалбимдан табриклаб, самимий тилакларимни билдираман. Рамазони шариф эзгулик, хайру саховат ва меҳр-оқибат ойи сифатида эл-юртимизнинг ижтимоий-маънавий ҳаётида азал-азалдан алоҳида ўрин эгаллаб келади. Ушбу …

Давоми »

Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Эзгулик, саховат ва мурувват ойи бўлган муборак Рамазон ойи бу йил мамлакатимизда коронавирус пандемияси туфайли уйда, оила даврасида, ўзаро аҳиллик ва ҳамжиҳатлик муҳитида муносиб ўтказилмоқда. Эл-юртимиз турли синов ва қийинчиликлардан янада кучли ва қудратли бўлиб ўтган ҳолда, муқаддас Рамазон ҳайитини эртанги кунга катта ишонч ва хурсандчилик билан кутиб олмоқда.Ушбу улуғ …

Давоми »

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг 2020 йил Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги БАЁНОТИ

Азиз юртдошлар, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши номидан Сиз азизларни меҳр-оқибат, эзгулик ва саховат айёми бўлган Рамазон ҳайити билан самимий муборакбод этамиз. Ҳар йили бутун дунё мўмин-мусулмонлари қатори юртдошларимиз Ийдул фитрни кўтаринки кайфият, ўзгача шукуҳ, алоҳида тайёргарлик ва катта хурсандчилик ила нишонлайдилар. Рамазон ойи давомида адо этилган ибодатлар, эзгу амаллар ва …

Давоми »

Ижтимоий тармоқларда тарқалган аудио хабарга муносабат

Шу кунларда айрим ижтимоий тармоқларда гўёки Ўзбекистондаги жоме масжидларда шу йил 6 майдан эътиборан таровеҳ ва жума намозлари ўқилиши тўғрисида тарқатилаётган аудиохабар ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайди.Аҳоли орасида асоссиз ва ёлғон хабар тарқатиш Ислом дини таълимотларида қаттиқ қораланади, қонунчиликда эса жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади. Юртимиздаги эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда …

Давоми »

“МЕҲР” карвони СИРДАРЁда

Бугун – 2020 йилнинг 6 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги ташаббуси билан Сирдарё вилояти “Сардоба” сув омборидаги тошқинда талофат кўрган юртдошларимизга “МЕҲР” карвони Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри ҳамда Боёвут туманига етказилди. Ушбу инсонпарварлик ёрдами бевосита вилоятнинг туман ва шаҳарларида хизмат қилаётган диний соҳа ходимлари томонидан ташкил этилди. …

Давоми »

Тошкет вилояти масжидларининг навбатдаги хайрияси

Садақа қилиш дўзах оловидан сақлашнишга сабабдир. Ҳазрати Адий ибн Хотам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Гарчи яримта хурмо билан бўлса-да дўзахдан сақланинг», дедилар». Имом Бухорий ривояти. Барчамизга маълумки, бутун инсоният коронавирус билан бирга, иқтисодий инқирозга ҳам қарши курашаётганини ҳаммамиз кўриб, кузатиб турибмиз. Камига Бухородаги қаттиқ шамол талофати …

Давоми »

Рамазон ойидаги эҳсонларни Аллоҳ таоло қабул этсин

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «…Модомики банда ўз биродарининг ёрдамида экан, Аллоҳ ҳам унинг ёрдамида бўлади» дея марҳамат қилганлар. Имом Муслим ривояти. Жорий йилнинг 2 май куни Тошкент вилоятидаги масжидлар томонидан кам таъминланган ҳамда эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди. Жумладан, Зангиота тумани «Ниёзмат ота» жоме масжиди томонидан қарийб қирқ миллион …

Давоми »

Сирдарёдаги “Сардоба” сув омборидан сув чиқиши оқибатларини бартараф этишни тилаб дуо қилинди

Бугун, 1 май куни эрталаб Сирдарё вилоятида жойлашган “Сардоба” сув омбори дамбасининг деворида сув чиқиши юзага келган. Натижада Сардоба тумани Қўрғонтепа аҳоли яшаш пунктига сув кирган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.Қайд этиш жоизки, мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда сув омборининг атрофидаги қатор аҳоли яшаш пунктлари Мирзаобод туманига эвакуация қилинди. …

Давоми »

Озиқ-овқат маҳсулотлари эҳтиёжманд оилаларга тарқатилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 29 апрель куни пандемия даврида аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш ва нарх-наво барқарорлигини сақлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишини ўтказди. Шунингдек, оғир жараёнда ўзини аямасдан хизмат қилаётган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига, мард ва жасур ҳарбийларимизга, вазирлик ва идоралар, ҳокимликларнинг раҳбарлари ва хизматчиларига, …

Давоми »

Бухорода табиий офат талофотлари бартараф этилмоқда

Куни кеча 27 апрель куни республикамиз ҳудудига кириб келган кучли шамол Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида аҳоли ҳаёти, инфратузилма тармоқлари ва қишлоқ хўжалиги экинларига зарар етказди. Айниқса, Бухоро вилоятида кўп қаватли уй-жойлар, аҳоли хонадонлари, нотурар бинолар ҳамда маданий мерос объектларига жиддий талофотлар етказилгани аниқланган. Бундан ташқари, вилоят бўйича 42400 …

Давоми »
[carousel-horizontal-posts-content-slider]