Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Аёллар сахифаси (саҳифа 2)

Аёллар сахифаси

ТУШЛАРИМГА КИРИНГ, Ё РАСУЛУЛЛОҲ!

Ёлғиз суянганим Ўзингсан, Aллоҳ, Ҳар ишни бошласам, дeрман “Бисмиллаҳ”, Расулим уммати бўлай , иншоаллоҳ, Тушларимга киринг, ё Расулуллоҳ! Қалбимда номингиз сақлаб юраман, Дилимда васлингиз тиклаб тураман, Kўпдан бeри сизни яxши кўраман, Тушларимга киринг, ё Расулуллоҳ! Keлдингиз чароғон нурларга тўлиб, Исломни абадий динимиз билиб, Кўнгилларга имон туғини илиб, Тушларимга киринг, ё …

Давоми »

«ЎКСИНМАНГ, ЁЛҒИЗ ЭМАССИЗ!»

Ташриф жараёнларида уламолар ва ишчи гуруҳ аъзоларининг эътиборидан ҳеч бир масала четда қолмаяпти. Бугун Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита маъсул ходими Омила Арипова, Ўзбекистон мусулмонлар идораси масъул ходими Марямхон Абдуллаева Чиноз ва Қуйи Чирчиқ туманларига ташриф буюриб, отинойилар билан суҳбатлар ўтказишди. Ишчи гуруҳ аъзолари ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла …

Давоми »

ISLOM MANBALARIDA AYOLLAR TAVSIFI

Alloh taolo Payg’ambar sollallohu alayhi vasallam orqali ayollarning qadr-qimmatini yuksaklarga ko’tarib, Qur’oni karimda ham ular uchun alohida sura nozil qildi. Payg’ambar sollallohu alayhi vasallam hadisi shariflarida ayollarga oid barcha masalalar, jumladan, ularning jamiyatdagi o’rni, oiladagi, farzand tarbiyasidagi roli, ilm tarqatishdagi mas’uliyati kabilar batafsil bayon qilingan. Ilk islom davridan  to zamonamiz …

Давоми »

Иддадаги дугонам

Карантин тартиблари анча юмшаб қолган кунларда телефоним жиринглаб, ҳажда бирга бўлган оналари мен билан гаплашмоқчи эканини айтишди. – Ассалому алайкум. Овозингиз таниш, лекин эслай олмадим. Ҳол-аҳвол сўрашгандан кейин 2000 йил ҳаж зиёратига борганда бошқа гуруҳда бўлган, лекин Минода бир чодирда турган, ўша ерда танишиб қолган дугонам Мавжуда опа эканини англадим. …

Давоми »

Куёвлари билан машҳур бўлган аёл кимлигини биласизми?

Тарихда ўтган шундай аёллар борки, уларнинг баъзилари эрлари билан, баъзилари фарзандлари билан ва яна бошқалари оталари билан машҳур бўлишган. Аммо сиз ҳеч куёвлари билан машҳур бўлган аёл ҳақида эшитганмисиз?! Ушбу мақола айнан куёвлари билан шарафланган аёл – Ҳинд бинту Авф ҳақидадир. Маккалик саҳобия Ҳинд бинту Авф ибн Зуҳайр бир неча …

Давоми »

Оёғи остига жаннат тўшалганлар

Аёл ким?! Аёл вазир. Аёл оилада эркакдан кейинги раҳбар. У адолатли бошқарувни уйда олиб боради. Шу боисдан у илмли, тарбияли, эътиқодли бўлиши зарур. Буларнинг зарурлиги шундаки, болага кўпроқ онанинг феъл-атвори ўтади. Рўзғор аравасини эркак тортади, аммо кўзга кўринмас жилов аёлнинг қўлида бўлади. Оилани муроду мақсадга етказадиган ҳам, жарга қулатадиган ҳам …

Давоми »

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўп уйланишларида қандай ҳикмат бор?

Жоҳилият даврида ижтимоий соҳанинг барча жабҳалари бўлгани каби, аёлларга муносабат, оилавий муҳит, оилавий муносабатларда эрларнинг хулқи ҳам салбий тарафга қараб кетганлигини адабиётлардан ўқиб билганмиз. Оламларга раҳмат бўлиб юборилган Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар соҳада, хусусан, оилавий муносабатларда ҳам ҳар бир мўмин-мусулмон учун гўзал намунадирлар ва сўзсиз, уларга эргашган банда …

Давоми »

Бекорчи гаплардан воз кеч

Одамзод учун энг бебаҳо сармоя умрдир. Ҳисоб – китоб куни барчамиз ёшлигимиз, соғлигимизни нимага сарф қилганимиздан сўраламиз. Фарзандларимизни китоб ўқишга, илм – маърифатга, касб – ҳунарга қизиқтириб, тарбиялашга кўпроқ оналар масъулдир. Она сериал кўришу, қўшниларни ғийбат қилиш, бекорчи телефонда лағв сўзларни сўзлаш билан оввора бўлса, буни кўриб катта бўлаётган бола …

Давоми »

Камтарлик фазилати

Ўзбек тилининг изоҳли луғатида тавозе сўзига камтарлик, ўзини бировдан юқори тутмаслик, дея таъриф берилади. Дарҳақиқат, инсон камтарлиги, ўзини бошқалардан юқори тутмаслиги фазилат ҳисобланиб, у билан ҳаётда ҳурмат-эътибор топади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадиларки: “Бир-бирингизга нисбатан камтар бўлинг, токи бирон кимса бировга нисбатан такаббурлик қилмасин, бирон кимса бошқа кимсага зулм қилмасин” …

Давоми »

Аллоҳнинг фазлу марҳамати

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Одам яралмасдан аввал олам яралди. Ер юзидаги жамики нарсалар инсон манфаати учун Аллоҳ субҳанаҳу таоло томонидан муҳайё қилинди. Ердаги нарсаларни қандай тасарруф қилишни эса одамга Аллоҳ ўргатди. Аллоҳ одамни яратибоқ унга ақлни ато этди ва бошқа мавжудотлардан ана шу хислати ила устун қилди. Бироқ ақлни қандай ишлатишни …

Давоми »
[carousel-horizontal-posts-content-slider]