Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / БУЮК БРИТАНИЯЛИКЛАР НИМА САБАБДАН ҲАЖГА ВЕЛОСИПЕДДА КЕТИШДИ?

БУЮК БРИТАНИЯЛИКЛАР НИМА САБАБДАН ҲАЖГА ВЕЛОСИПЕДДА КЕТИШДИ?

Буюк Британия хайрия ташкилотининг фаоллари бўлган 8 мусулмон ҳажга велосипедда жўнаб кетди. Улар Саудия Арабистонига кетаётиб йўл – йўлакай бир миллион фунт стерлинг йиғишни режалаштиришди. Мақсад эса Суриялик қочоқларга ёрдам бериш. Улар Маккага бўлган саёҳатлари давомида Франция, Швейцария, Германия, Австрия, Лихтенштейн, Италия, Венеция, Греция ва Миср худудларини босиб ўтишади.

“Охирги пайтларда биз ҳажнинг ҳақиқий шукуҳини унутиб юбораяпмиз. Илгарилари ибодат қилувчилар йўлга йилларини сарфлашган. Баъзилари уйларида икки йиллаб бўлмаган. Бу – маънавий саёҳатдир, бизга эса кўплаб турли хил инсонларни кўриш имконияти ҳамдир. Биз уларга нима сабабдан бундай қилганимиз ҳақида сўзлаб берамиз”, – дейди зиёратчилардан бири.

Зиёратчилар йиғилган маблағларни Сурия аҳолисига тиббий ёрдам кўрсатилишини ташкиллаштириш учун сарфлашмоқчи.