Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / “Бутундунё мусулмон жамоалари кенгаши” мусулмонларнинг муаммоларини муҳокама қилди

“Бутундунё мусулмон жамоалари кенгаши” мусулмонларнинг муаммоларини муҳокама қилди

“Бутундунё мусулмон жамоалари кенгаши” фаолияти доирасида БАА пойтахти Абу Даби шаҳрида Кенгаш Бош секретариати аъзоларининг йиғилиши бўлиб ўтди. Икки кун мобайнида иштирокчилар томонидан “Бутундунё мусулмон жамоалари кенгаши”нинг устави муҳокама этилиб, қабул қилинди. Шунингдек, ташкилотнинг бир йиллик фаолият дастури ҳам белгилаб олинди. Унга араб ва мусулмон дунёсидан ташқарида яшаётган мусулмон жамоаларининг муаммоларини ўрганиш, шу билан бирга, Ислом ҳақида шаклланиб қолган салбий қарашларга барҳам бериш юзасидан экспертларни жалб қилган ҳолда бир қанча лойиҳаларни амалга ошириш, минтақавий конференциялар, халқаро симпозиум ва семинарлар ўтказиш кабилар киритилди.

“Бутундунё мусулмон жамоалари кенгаши” раиси доктор Али Рашид ал-Нуаймий матбуот анжуманида, жумладан, шундай деди: “Кенгашнинг асосий мақсади мусулмон жамоаларини ўзлари истиқомат қилаётган мамлакатларга интеграциялашувини қўллаб-қувватлаш, ўзларининг фуқаролик ҳуқуқларини янада тўлиқроқ амалга оширилишини, шунингдек, Ислом дунё дини, бағрикенглик ва инсонпарварлик тимсоли эканлигини намоён қила олишларини таъминлаш ҳамда ўзлари яшаётган ҳудуднинг ривожланишига ижобий ҳисса қўшиш ва жамиятнинг турли аъзолари билан ўзаро тотув ва ишончли алоқалар ўрнатилишига кўмаклашишдан иборатдир”.

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan