Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур. Аллоҳ қилаётган (барча яхши ва ёмон) амалларингиздан хабардордир.

Бош саҳифа / Хабарлар / БУТУНДУНЁ КИТОБ ПОЙТАХТИ

БУТУНДУНЁ КИТОБ ПОЙТАХТИ

БАА Шаржа шаҳри 2019 йилги Бутундунё китоб пойтахти дея эълон қилинди, бундай қарор ЮНЕСКО томонидан қабул қилинди. Янги унвон шаҳарда “Ўқинг – сиз Шаржадасиз” шиори остида бир қатор дастурлар амалга оширилиши бошланишидан далолат беради. Шу билан бир қаторда, шаҳарда ўқишни оммалаштиришга доир тадбирлар ўтказилади, мисол учун, фикрни эркин баён қилиш масалалари бўйича симпозиум, ёш ижодкорлар кўрик танлови ва Брайл алифбосида кўзи ожизлар учун китоблар ишлаб чиқариш юзасидан семинар – тренинглар. Шунингдек, Шаржада китоб нашриёти, чоп этиш ва нашрларни тарқатиш бўйича биринчи эркин зона очилади.

Шаржага Бутундунё китоб пойтахти унвони расман 2019 йилнинг 23 апрелида Бутундунё китоб ва муаллифлик кунида ўтади.