Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Бутун дунё бўйлаб исломофобия ортиб бормоқда

Бутун дунё бўйлаб исломофобия ортиб бормоқда

Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) қошидаги Исломофобия мониторинги маркази мусулмонларга нисбатан таҳқирлаш ва ҳақоратларнинг ортганлигини маълум қилди. 2018 йил июнь – 2019 йил февраль ойларига доир баёнотда исломофобия ўтган йил охирида энг юқори кўрсаткичга етганлиги айтилади. Баёнот ИҲТга аъзо мамлакатлар ташқи ишлар вазирларининг жорий йилнинг 1-2 март кунлари Абу-Дабида бўлиб ўтадиган йиғилиши олдидан эълон қилинди.

Ташкилот расмий баёнотига кўра, 2018 йилнинг иккинчи ярмида мусулмонларнинг ҳуқуқлари бузилиши ва уларга нисбатан нафратомуз муносабат сезиларли даражада кўпайган. Шунингдек, ўнг радикаллар ҳукумат тепасида бўлган давлатларда исломофобия миллий сиёсатнинг пойдевори бўлаётгани таъкидланди.

TRTнинг хабар беришича, ИҲТ бош котиби Юсуф ал-Усаймин дунёдаги исломофобиянинг қўрқинчли суръатда ўсганлигига эътибор қаратиб, аъзо мамлакатларни ушбу фожеага қарши миллий сиёсат ва таълим соҳасидаги ислоҳотлар орқали курашишга чақирди.