Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Бўстонлиқ туманидаги «Олимжон ота» жоме масжидида «КИТОБ САЙЛИ»

Бўстонлиқ туманидаги «Олимжон ота» жоме масжидида «КИТОБ САЙЛИ»

Аввал эълон қилганимиздек, 2018 йилнинг 11 май куни Бўстонлиқ туманидаги «Олимжон ота» жоме масжидида «КИТОБ САЙЛИ» бўлиб ўтди. Унда “Мовароуннаҳр”, “Янги аср авлоди”, “Ҳилол – Нашр” ва “Шарқ”  нашриётларининг маҳсулотлари тақдим этилди ва китобсевар мухлислар ўзларига маъқулларини нашриёт нархида харид қилиш имконига эга бўлдилар.
Китоб шайдолари ушбу тадбирдан жуда мамнун эканликларини билдирдилар. Сайл қизғин руҳда ва кўтаринки кайфиятда кун мобайнида давом этди.