Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Фото / Бўка тумани «Ўртақўрғон» жоме ‎масжидида «КИТОБ САЙЛИ»

Бўка тумани «Ўртақўрғон» жоме ‎масжидида «КИТОБ САЙЛИ»

Аввал эълон қилганимиздек, 2018 йилнинг 4 май куни Бўка туманидаги «Ўртақўрғон» жоме ‎масжидида «КИТОБ САЙЛИ» бўлиб ўтди. Унда “Мовароуннаҳр”, “Янги аср авлоди”, “Ҳилол – Нашр”, “Шарқ” ва “Ғафур Ғулом” нашриётларининг маҳсулотлари тақдим этилди ва китобсевар мухлислар ўзларига маъқулларини нашриёт нархида харид қилиш имконига эга бўлдилар.
Китоб шайдолари ушбу тадбирдан жуда мамнун эканликларини билдирдилар. Сайл қизғин руҳда ва кўтаринки кайфиятда кун мобайнида давом этди.
Бўка туманидаги «Ўртақўрғон» жоме ‎масжидида ўтказилган «КИТОБ САЙЛИ»дан фотолавҳалар:

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan