Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Бўка тумани имом-хатиблари ва имом ноиблари учун мажлис ўтказилди

Бўка тумани имом-хатиблари ва имом ноиблари учун мажлис ўтказилди

Бугун Бўка туманида фаолият олиб бораётган 18 та жоме масжид имом-хатиблари ва имом ноиблари иштирокида вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Н.Мавланов бошчилигида навбатдан ташқари мажлис ташкил этилди.
Унда Н.Мавланов томонидан иштирокчилар эътиборига уларнинг меҳнат фаолиятларига доир вазифалари юзасидан масъулият ҳиссини янада ошириш, аниқланган мавжуд камчиликлар ҳамда уларни ислоҳ қилиш масалаларида қатор кўрсатма ва тавсиялар берилди. Шунингдек, барча ходимлар ўз зиммаларидаги вазифаларини аниқ, мақсадли ва режали тарзда белгилаб олдилар.
Мажлис тумандаги “Ўрта қўрғон” жоме масжидида танқидий руҳда ўтказилди.