Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Бухородаги тарихий минорадан “Жин”нинг хайқириғи янгради

Бухородаги тарихий минорадан “Жин”нинг хайқириғи янгради

IslamNewsда “Бухородаги тарихий минорадан “Жин”нинг хайқириғи янгради” сарлавҳали мақола эълон қилинди. Унда айтилишича, рэпер MC Doniнинг “Жин” таронасига Бухорода, шу жумладан, Минораи Калонда клип суратга олинди. Рэпер сеҳрли чироқдан чиққан ва бир ҳаракат билан хоҳлаган инсон ва ҳолатларини ўзгартира оладиган жин ролини ижро этган.

Ислом таълимотига кўра, жинлар Аллоҳ томонидан яратилган мавжудотлар бўлиб, уларнинг орасида мусулмонлари ҳам номусулмонлари ҳам бор. Номусулмон жинлар инсонларга зиён етказадилар.

Мақолада авваллари намозга чақириқ бўлган азон янграган қадимий минорадан ўзини жин қиёфасига солган артистнинг ғайриоддий чинқириғи янграганлиги алоҳида таъкидланади.