Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Бу ҳаром маҳсулот бир неча турдаги саратон касалликларининг вужудга келишига шароит яратади

Бу ҳаром маҳсулот бир неча турдаги саратон касалликларининг вужудга келишига шароит яратади

Алкогол маҳсулотларини истеъмол қилиш камида 7 турдаги саратон касалликларининг вужудга келишига сабаб бўлади. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бутундунё саратонга қарши курашиш кунига (4 февраль) бағишланган баёнотида огоҳлантиради.

Олимларнинг аниқлашича, спиртли ичимликларни яхши кўрувчиларда ичак (йўғон ва тўғри ичак), кўкрак бези, қизилўнгач, жигар, оғиз бўшлиғи ва томоқ саратони билан касалланиш хавфи катта. Бунга сабаб алкогол таркибидаги этанол канцероген моддаси бўлиб, у организмдаги ҳужайраларга зарар етказади ва уларнинг хатарли қайта кўпайишига олиб келади.

ЖССТ алкогол ва тамаки маҳсулотлари истеъмоли саратон касалликлари вужудга келиш хавфини бир неча баробарга ошириб юбориши ҳақида огоҳлантиради.

Спиртли ичимликлар ичувчи аёлларда эса кўкрак бези саратони билан хасталаниш икки баробар кўп учрайди.