Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / БРАЗИЛИЯДА ХАЛҚАРО ИСЛОМ КОНФЕРЕНЦИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

БРАЗИЛИЯДА ХАЛҚАРО ИСЛОМ КОНФЕРЕНЦИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Бразилиянинг Сан-Паоло шаҳрида мамлакат Ислом маркази ҳамда мазҳабларни яқинлаштириш бўйича бутундунё ассамблеяси раҳбарлигида “Мусулмонлар ва терроризм ва экстремизмга қарши кураш” мавзусида халқаро конференция ўтказилди. Тадбирда бутун дунё мамлакатларидан машҳур ислом олимлари, шунингдек, ҳуқуқшунослар, расмий кишилар,жамоатчилар иштирок этишди. Ислом мазҳабларини яқинлаштириш бутундунё ассамблеясининг бош котиби Оятуллоҳ Муҳсин Муҳаммади Араки конференциянинг фахрли меҳмони бўлди. Делегатлар экстремизм ва терроризмнинг пайдо бўлиш сабаблари, унга ва уларни молиялаштирувчи манбаларга қарши курашишда самарали чора ва тадбирлар ҳақида фикр алмашдилар. Бундан ташқари, конференция иштирокчилари турли хил конфессия вакиллари ва халқларнинг тинчликда ҳаёт кечиришларида дин, таълим, маданият ва тарбиянинг ўрнини муҳокама қилдилар.