Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Вилоят, туман ва шаҳар бош имом-хатибларининг иккинчи босқич малака ошириш ўқуви бошланди

Вилоят, туман ва шаҳар бош имом-хатибларининг иккинчи босқич малака ошириш ўқуви бошланди

Бугун диёримизда мақтанса арзигулик янгиликлар ва ислоҳотлар олиб борилмоқда. Қайси соҳага қараманг бирор ўзгариш ёки янгиликка кўзингиз тушади. Шу қаторда диний соҳада ҳам. Бунга мисол қилиб Ўзбекистон халқаро Ислом академиясида Илмий малака ошириш марказининг ташкил этилиши ва унда Республикамиздаги барча масжид имом-хатиблари тартиб асосида ўқишга жалб қилиниб, илмий салоҳиятларини мукаммаллаштириб келаётганликларини келтиришимиз мумкин. Қолаверса, “Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида диний соҳа ривожининг хусусиятлари” мавзусида вилоят, туман ва шаҳар бош имом-хатиблари учун 2 ҳафталик малака ошириш ўқувининг ташкил этилиши алоҳида эътиборлидир. Ўтган йилнинг сентябрь ойида ташкил этилган бу малака ошириш ўқувининг биринчи босқичига Республикамизнинг 12 вилояти ҳамда барча туман ва шаҳар бош имом хатиблари жалб қилинган эди. Куни кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг топшириқлари билан 2020 йил 13 январь кунидан ушбу малака ошириш ўқувининг иккинчи босқичига ҳам барча бош имом-хатибларимиз жалб қилинди. Икки ҳафта мобайнида Малака ошириш марказида бизларга малакали устозлар ҳам диний ҳам дунёвий билимларни ошириш учун машғулотлар ўтадилар. Ўқув жараёни давомида маънавий хордиқ чиқариш мақсадида пойтахтимизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар ҳам ташкил этилиши назарда тутилган.

15 январь куни Вазирлар Маҳкамасининг Дин ишлари бўйича қўмита раҳбари А.Ахмедов ташриф буюриб, имом-хатиблар билан юзма-юз суҳбат ўтказдилар ва ўзларининг таклиф мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар. Биз билан имом-хатибларни бугунги кунда қийнаётган муаммо ва камчиликлар, бу бордаги таклифлар бўйича суҳбатлашдилар.

Бу қилинаётган ишлар – ислоҳатларнинг барчаси – жонажон Ўзбекистонимиз ва унинг тараққиёти учундир. Аллоҳ таоло бизга, юртимизга бераётган неъматларига қанча шукроналар келтирсак шунча оздир.

Аллоҳ таолодан юртимизни тинч, осойишта қилишлигини сўраб, дуои хайрлар қиламиз. Ҳар бир иш эгаларига, соҳа мутахассисларига ўзлари олиб бораётган ишларида Аллоҳдан куч-қувват тилаб қоламиз.

Бўстонлиқ туман бош имом-хатиби:

Курганов Фаррух

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan