Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Мақолалар / Бомдод ва аср намозининг мукофоти

Бомдод ва аср намозининг мукофоти

عن جرير ابن عبد الله البجلي قال كنا عند النبي صلي الله عليه وسلم فنظر الي القمر ليلة البدر فقال انكم سترون ربكم كما ترون هذا القمر لا تضامون في رؤيته فان استطعتم أن لا تغلبوا علي صلاة قبل طلوع الشمس وقبل غروبها فافعلوا

. متفق عليه

Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Бизлар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик, У зот тўлин ой кечасида  ойга назар солдилар-да: “Сизлар яқинда Роббиларингазни бу ойни кўргандек кўрасизлар, Уни кўришда қийналмайсизлар, агар қуёш чиқишидан олдин ва ботишидан олдин намозга куч сарфлашга қодир бўлсаларингаз, албатта, уни адо қилинглар”,- дедилар”. Муттафақун алайҳ.

Шарҳ: Уламоларимиз айтадиларки, Аллоҳ таолони кўриш ҳақидаги сўзда бу икки намозни зикр қилиниш сабаби шуки, намоз тоатнинг афзалидир. Қолаверса, бу икки намоз (бомдод ва аср) фаришталар жамланиши, амалларнинг кўтарилиши каби фазилатлар билан бошқа намозлардан афзаллиги собит бўлган. Бу икки намоз намозлрнинг энг афзали бўлганидан кейин уларни ўз вақтида адо этувчиларга энг афзал мукофот муносиб бўлади.  Энг афзал мукофот эса Аллоҳ таолога назар солишдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Бу ойни кўргандек кўрасизлар” дейишлари кўрилганни  кўриладиганга ўхшатиш эмас, балки кўришни кўришга ўхшатишдир.  Аллоҳ таолони кўришни ойни кўришга ўхшатишда икки хил маъно бор:

  1. Тўлин ой кечасида ойни кўриш тўғрисида ҳеч қандай шак-шубҳа бўлмайди;
  2. Ойни кўришда кўрувчилар қанча кўп бўлишларидан қатъи назар, ҳеч бир машаққатсиз барчалари баравар кўраверадилар.

«Эътиқод дурдоналари» китобидан
Нуриддин Акромов таёрлади