Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Болажонларнинг телевизор экранлари қаршисида ўтиришлари ақлий ривожланишига таъсир этадими?

Болажонларнинг телевизор экранлари қаршисида ўтиришлари ақлий ривожланишига таъсир этадими?

Канаданинг Калгари университети олимлари замонавий гаджетларнинг (телевизор, уяли телефон) болалар ақлий ривожланишига таъсирини ўрганиш бўйича тадқиқот ўтказдилар. Экспериментда 2,5 мингта болакайлар иштирок этди.

Олимлар бола бир ҳафтада қанча вақт давомида телевизор кўришига доир маълумотларни тўплашди. Оналардан уларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи, оилавий шароити ва туғруқ ёши аниқланди. Натижаларга кўра, 2 ёшдаги болалар 17 соат, 3 ёшли болалар 25 соат ва 5 ёшдагилари 10,8 соат вақтларини телевизор экранлари қаршисида ўтказишар экан. Бу эса Канада педиатрия жамияти ва Америка педиатрия академияси олимларининг тавсияларидан анчагина кўп миқдорни ташкил этади. Уларнинг фикрига кўра, 2-5 ёшдаги болалар кунига 1 соатдан ортиқ экран қаршисида ўтирмаслиги лозим, бу ҳафтасига 7 соат дегани.

Болаларнинг ақлий ривожланиши ASQ-3 тести орқали текшириб кўрилди. Мутахассисларнинг аниқлашича, экран қаршисида кўп муддат вақт сарфлаш болаларнинг ақлий ривожланишига салбий таъсир кўрсатади. Улар ўз тенгдошларига нисбатан  билим ва ақлий фаолиятда анча орқада қолганлиги маълум бўлди.