Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Болажонлар учун Ислом тарихига оид ажойиб кўргазма

Болажонлар учун Ислом тарихига оид ажойиб кўргазма

Филадельфиянинг “Please Touch” музейида “Америкадан Занзибарга: Яқин ва Узоқ мусулмон маданияти” номли Ислом маданий меросига бағишланган кўргазма ташкил этилди, хабар беради Wisconsin Muslim Journal.

Кўргазмада мусулмон маданий меросининг ранг-баранглиги намойиш этилмоқда. Унда болажонларга ўтмишдаги ва ҳозирги мусулмон маданияти ҳақида маълумот бериш мақсад қилинган.

“Музей Филадельфияда яшаётган 200 000 ортиқ америкалик мусулмонларни тарихга жалб қилмоқчи. Мусулмонлар жамоаси 1600-йиллардан бери Филадельфиянинг ажралмас ва аҳамиятли қисмидир. Улар шаҳримиз, маданият ва жамият ривожига жуда катта ҳисса қўшишган. Ва биз буни мана шундай ижобий кўринишда намойиш қилиш лозим, деб топдик”, – дейди “Please Touch” музейи директори Патрисия Валленбах.

Болалар ота-оналари билан биргаликда Ислом маданияти намуналарини томоша қилиш билан биргаликда, ўзларини хоҳлаган қиёфаларида синаб кўришлари мумкин. Масалан, зираворлар савдогари, мусулмон кийимлари тикувчиси ва ҳоказо.

Санъат, маданият америкалик мусулмонларга ўз динларини жамиятга янада яхшироқ тушунтириш имконини беради.

Аҳамиятлиси шундаки, ташриф буюрганлар мусулмонлар оиласининг хонадонига назар ташлаши ва олдиндан ёзиб қўйилган тарихдан баҳраманд бўлишлари ҳам мумкин.

Мусулмонлар бу кўргазма болаларга ўзларининг маданияти ҳақида маълумот бериш билан биргаликда, Ислом билан боғлиқ салбий фикрларга қарши курашишга ҳам ёрдам беради, деб ҳисоблашмоқда.

“Бу гўзал санъат намуналарига қараб туриб, Ислом ОАВ орқали кўрсатилаётган салбий ҳолатларга боғлиқ бўлиши мумкин эмаслигини англайсан. Бу, ҳақиқатдан, гўзал, бетакрор, тинч ва ҳузурли ҳаёт тарзидир”, – дейди ташриф буюрганлардан бири.

Кўргазма 2019 йилнинг 2 сентябрига қадар давом этиши назарда тутилган.

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan