Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / “Болам, келдинг-ми…”

“Болам, келдинг-ми…”

Бугун Тошкент вилоят бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Турматов бошчилигида Оҳангарон туман имом-хатиблари ҳомийлигида ушбу туманда жойлашган “Саховат” интернат уйининг нуроний Ота ва Оналари даврасида байрамона дастурхон ташкил этилди.

Мазкур даргоҳга кириб борар экансиз, ундаги ўзига хос таъсирчан сукунат, айниқса дуогўй кекса нуронийларнинг соғинчли нигоҳлари Сизни ўзига ром айлайди. Уларнинг аксарият қисми ёлғиз кексаларни ташкил этади. Қулоғингизга ҳудди у ёқ-бу ёқдан “Болам, келдинг-ми…”, дегандек саслар чалингандек туюлаверади.
Бу жойдаги ҳар бир фуқаро учун давлатимиз томонидан барча шарт-шароитлар ҳавас қилса арзигулик даражада муҳайё этилган. Фақат, улар тез-тез зиёрат қилиб турилсалар бас…

Хайруллоҳ домла Турматов ўз сўзида мазкур нуронийлар учун гўзал тилакларини билдириб, уларга аталган совға-саломларни топширдилар. Шундан сўнг дастурхонга ош тортилди.

Уларнинг сўнги сўзлари шундай бўлди: “Домлажон, узоқ соғиртирмасдан тез-тез келиб туринг-а!”.
Меҳризорлик билан термилиб қолган нуронийларнинг дийдалари юмшаб, юзлари табассумга тўлиб, кўзларида раҳмат ёшлари думалади.
Аслида эса бу бир кичик эътибор ва зиёрат эди.