Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Болалар учун энг ёмон йил

Болалар учун энг ёмон йил

БМТнинг баёнотига кўра, рекорд даражада кўп болалар 2018 йилги ҳарбий тўқнашувлар қурбонлари бўлди. Энг кўп болалар Афғонистон, Фаластин, Сурия ва Яман ҳудудида ҳалок бўлган.

БМТ Бош котиби 2018 йилда жабрланган болалар сонининг кўплигидан жуда ташвишда эканлигини таъкидлади. БМТ баёнотига кўра, болаларга нисбатан қилинган жиноятлар, шу жумладан, уларни жинсий эксплуатация қилиш, мактаб ва касалхоналарга ҳужум қилиш 24 мингга етди. Бу каби баёнотларни ташкилот 2005 йилдан буён тайёрлаб келади ва 2018 йилги болалар ўлими ва жароҳатланиши бўйича кўрсаткичлар рекорд даражани кўрсатди.

2018 йилда Афғонистонда 3062 нафар бола ўз ҳаёти билан видолашди. Бу зўрлик ишлатиш оқибатида мамлакатда юз берган умумий ўлим ҳолатининг 28 %ни ташкил этади. Иккинчи ўринда Сурия, у ерда 1854 та бола ҳалок бўлган, учинчи ўринда эса – Яман: 1689 та бола ўлими қайд этилган. Фаластин-Исроил тўқнашувларида 59 нафар фаластинлик болалар ҳалок бўлган ва 2756 таси жароҳатланган. Антониу Гутерреш Фаластиндаги болаларга азият етказилишидан ташвишда эканлигини айтиб, Исроилни ўз агрессиясини камайтиришга чақирди.

Баёнотда, шунингдек, Африка мамлакатларида аскар сифатида фойдаланилаётган болаларга ҳам эътибор қаратилди. Биргина Сомалида ўтган йилнинг ўзида 2300 та шундай ҳолат қайд қилинди. БМТ Бош котибининг сўзларига кўра, 2018 йилда мактаб ва касалхоналарга ҳужум уюштирилиши натижасида 2013 нафар бола ҳаётдан кўз юмди.