Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Болалар меҳнати

Болалар меҳнати

Нигерия миллий статистика бюроси ҳамда ЮНИСЕФ болалар фонди ҳамкорликда тайёрлаган ҳисоботга кўра, мамлакатдаги қашшоқлик сабаб 50,8 % болалар меҳнат қилишга мажбур.

Болалар меҳнатидан фойдаланишга қарши ўтказилаётган кампанияларга қарамасдан, баёнотдаги кўрсаткичлар хавотирга солмоқда. Мамлакатнинг шимолий вилоятларида иш билан банд болаларнинг сони бошқаларига нисбатан юқорироқ.

Мамлакат шимолида – 56,8 %, шимоли-ғарбда – 55,1 %, жануби-шарқда – 44,6 %, жануби-ғарбда – 41,9 %, шимоли-шарқда – 34,1 % болалар ишлаб пул топишга мажбур бўлмоқда.

Меҳнат қилаётган болалар 5-17 ёш оралиғида. Болаликдан ишлаш уларнинг жисмоний, ақлий, ижтимоий ва маънавий ривожланишига салбий таъсирини ўтказмоқда.