Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Фото / Бой кутубхоналарга асос соламиз! Биз буни қила оламиз!..

Бой кутубхоналарга асос соламиз! Биз буни қила оламиз!..

Республикамиз бўйлаб Президентимиз ғоясига мувофиқ йўлга қўйилган “Раҳбардан ўн китоб” акцияси доирасида юртдошларимиз томонидан ўсиб келаётган ёш авлодларнинг маънавий камолоти учун китоблар улашиш қизғин давом этмоқда. Бу тадбирда нафақат раҳбарлар, балки юрт келажаги учун ўзини масъул деб билган ҳар бир фуқаро фаол иштирок этаётгани, айниқса, қувонарли ҳолатдир.

Тошкент вилоятида фаолият олиб бораётган диний соҳа ходимлари ҳам ташаббусга муносиб ҳисса қўшишни мақсад қилиб, ўқув муассасаларига турли хилдаги китобларни туҳфа қилмоқдалар. Хусусан:

– Ангрен шахар “Қорабошбой” жоме масжиди имом-хатиби И.Иманов ўзи ўқиган 3-умумтаълим мактабига 10 та китоб совға қилди.

– Бўка тумани “Чимилдиқ ота” жоме масжиди имом-хатиби Исмоилжон Мардонов томонидан 25 ва 27-умумтаълим мактабларининг кутубхонасини бойитиш мақсадида 13 та китоб туҳфа этилди.

– Юқоричирчиқ тумани бош имом-хатиби С.Оқилхонов тумандаги Алишер Навоий хиёбонида  бўлиб ўтган китоб сайлида иштирок этиб, умумтаълим мактаблари учун маънавий-маърифий китоблар сотиб олиб, ҳадя қилди.

– Чиноз тумани имом-хатиблари томонидан тумандаги 23-мактабга 18та китоб ҳадя қилинди.

– Тошкент тумани Келес шаҳридаги 9-мактаб ўқувчилари учун турли хилдаги китоблар тақдим этилди.

– Тошкент тумани “Хасан ибн Собит” жоме масжиди имом ноиби тарафидан 19-умумтаълим мактабига 20 дан ортиқ бадиий ва диний китоблар тақдим қилинди.

– Тошкент тумани “Ғишт кўприк” жоме масжиди имом-хатиби Рузанов Худойқул томонидан тумандаги 28-мактаб ўқувчиларига бадиий ва диний китоблар совға қилинди.

– Тошкент тумани “Ҳамд” жоме масжиди имом-хатиби С.Журакулов 2-умумтаълим мактаби ўқувчилари учун “40 ҳадис” китобидан 10 дона, “Луқмони ҳакимнинг ўғлига насиҳати” китобидан 20 дона совға килди.

– Чиноз тумани бош имом-хатиби З.Нортожиев томонидан 1-мактабга 10 та китоб хадя этилди.

– Тошкент тумани бош имом-хатиби Х.Тошболтаев 12-умумтаълим мактабига 20га яқин китоблар совға қилди.

– Tshkent tumanida joylashgan 27-sonli umumiy orta maktabga 15 dan ortiq badiy kitoblar yetkazib berildi.

– Бекобод шахар “Исломобод” жоме масжиди имом-хатиби Ш.Назаркулов 7-умумтаълим мактабига 10 дона китоб совға қилди.

– Ангрен шаҳар “Облиқ” жоме масжиди имом-хатиби Х.Шарофхужаев ўзи таьлим олган 29-мактабга 10 дона китоб совға қилди.

– Чирчиқ шаҳар “Марказий” жоме масжидида 310 дан зиёд китоб фондига эга бўлган кутубхона ташкил қилинди.

– Ангрен шаҳар бош имом-хатиби Я.Бабохонов ўзи ўқиган 26-мактабга 10 дона сара бадиий китоблар совға қилди.

– “Бойқозон” масжиди имом-хатиби В.Ғуломов томонидан 31-умумтаълим мактабига китоблар хадя қилинди.

– Бўка тумани “Равот” жоме масжиди имом-хатиби А.Мусурмонов ўзи таълим олган Пискент тумани Й.Охунбобоев ф/у жойлашган 22- умумтаълим мактабига китоблар совға қилди.

– Бўка тумани “Равот” жоме масжиди имом-хатиби А.Мусурмонов томонидан “Катта Равот” МФЙ ҳудудида жойлашган 8-умумтаълим мактабига китоблар туҳфа қилинди.

– Пискент тумани “Саид ота” жоме масжиди имом-хатиби С.Эшонхужаев ўзи ўқиган “Саидобод” МФЙ ҳудудида жойлашган 22-мактаб кутубхонасига 12 дона китоб хайрия қилди.

– Пискент тумани “Кўл ота” жоме масжиди имом-хатиби А.Тухтаров ўзи ўқиган Олмалиқ шаҳридаги 7-умумтаьлим мактаб кутубхонасига китоблар совға қилди.

– Пискент тумани “Ўсмат ота” жоме масжиди имом-хатиби М.Сирожов томонидан “Файзобод” МФЙда жойлашган 15-мактабга турли бадиий китоблар совға қилинди.

– Қуйичирчиқ тумани “Хўжа Аҳмад Яссавий” жоме масжиди имом-хатиби Ш.Хожиев 10-сонли мактабга китоблар тақдим қилди.

– Олмалиқ шаҳар бош имом-хатиби Ҳ.Ортиқов ўзи ўқиган Бўка туманидаги 14-ўрта мактабга китоблар совға қилди.

– Оҳангарон тумани бош имом-хатиби А.Акмалов томонидан ўзи ўқиган Бўка тумани 6-умумтаълим мактабига 16 дона бадиий адабиётлар ҳадя қилинди.

– Пискент тумани бош имом-хатиби З.Кудратов ўзи ўқиган 23-умумтаълим мактабига бориб, мактаб кутубхонасига китоблар совға қилди.

– Янгийўл тумани бош имом-хатиби Мадумаров Баҳодир тумандаги 44-мактабга 25 дона китоб совға қилди.

– Юқоричирчиқ тумани бош имом-хатиби С Оқилхонов 34-мактаб укувчиларига китоблар топширди.

– Бекобод тумани бош имом-хатиби А.Рисбаев ўзи ўқиган 50-умумтаълим мактабига бориб, мактаб кутубхонасига китоблар совға қилди.

– Бўка тумани “Эштой бобо” жоме масжиди имом ноиби Исроилов Маткарим томонидан мактаб ўқувчиларига китоблар хадя килинди.

– Чиноз тумани “Ҳазрат Али” жоме масжиди имом-хатиби Т.Тунгатов  тумандаги 46–умумтаълим мактабига хайрия қилинган маблағдан 600 000 (олти юз минг) сўмлик китоблар тортиқ қилди.

– Бўка тумани “Мулла Абдурозиқ” жоме масжиди имом-хатиби А.Аблоқулов 24-умумтаълим мактаби ўқувчилари билан суҳбат ўтказиб, мактаб кутубхонаси учун 8 дона китоб совға қилди.

– Оҳангарон шаҳридаги “Хонобод” жоме масжиди имом-хатиби Абдулҳаким Акмалов шахсий кутубхона фондидан 11 дона китобни халқ кутубхонаси учун тақдим этди.

Шу кунга қадар Тошкент вилояти имом-хатиблари томонидан 800дан ортиқ турли хилдаги китоблар мактаб кутубхоналарини бойитиш учун тақдим этилди.

Акция бутун вилоят бўйлаб қизғин давом этмоқда. Воқеалар ривожини биз билан кузатинг. Сиз ҳам зиё улашиш акциясида фаол бўлинг. Сиз буни қила оласиз!..