Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / БМТга элчи бўлган энг ёш муслима

БМТга элчи бўлган энг ёш муслима

Биринчи марта қочоқ мақомидаги инсон БМТнинг яхши ният элчиси этиб тайинланди. Бу лавозим Суриялик 19 яшар Музон Алмеллеханга берилди. Муслима, шунингдек ЮНИСЕФнинг ҳам энг ёш яхши ният элчисидир.
Музоннинг таъкидлашича, у ЮНИСЕФ билан ҳамкорлик қилиш имкониятига эга бўлганидан жуда ҳам бахтиёр. Унинг фаолияти қочоқларнинг таълим олишга бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган.

“Баъзилар бизни “умидсиз авлод” деб атайди. Биз ҳеч ҳам умидсиз эмасмиз. Биз ўқишга бўлган муҳаббатимизни йўқотганимиз йўқ. Биз келажакка бўлган орзуларимизни йўқотганимиз йўқ. Биз умидимизни йўқотмаганмиз”, – дейди ёш муслима.