Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / БМТ: Яманда 10 кун ичида 115 тинч аҳоли ҳалок бўлди
People stand past houses destroyed by Saudi-led air strikes in an outskirt of the northwestern city of Saada, Yemen September 5, 2017. REUTERS/Naif Rahma

БМТ: Яманда 10 кун ичида 115 тинч аҳоли ҳалок бўлди

Яманнинг собиқ президенти Али Абдуллоҳ Салоҳнинг 4 декабрдаги ўлимидан кейин мухолифат томонидан амалга ошириладиган авиазарбалар янада кўпайди. БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарлиги бошқармаси Ямандаги ҳарбий низоларнинг кескинлашуви ва тинч фуқаролар орасида қурбонлар сонининг кўплигидан чуқур ташвишда эканлигини эълон қилди. Хусусан, Саудия Арабистони бошчилигидаги мухолифат томонидан 6-16 декабрь кунлари амалга оширилган авиазарбалар натижасида 115та тинч аҳоли ҳалок бўлди, 83 нафари жароҳат олди. Бу ҳақда бошқарманинг расмий вакили Руперт Колвилл Женевадаги брифингда маълумот берди.