Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / БМТ: Сурияда сил, ич терлама, қўтир авж олди

БМТ: Сурияда сил, ич терлама, қўтир авж олди

БМТ Суриянинг жанубида сил, ич терлама ва қўтир касаллиги кенг кўламда авж олганлиги ҳақида хабар беради. БМТ бош котибининг расмий вакили ўринбосари Фархан Ҳақнинг сўзларига кўра, Суриянинг жанубидаги Нашабийя аҳоли пункти ва Дамашқ вилоятидаги аҳвол ҳақида БМТнинг экспертлари ушбу ҳудудларга гуманитар ёрдам етказиб берганларидан кейин маълум қилишган, хабар беради РИА Новости.

“БМТ гуруҳи муддати ўтиб кетган оғриқ қолдирувчи воситалар қўлланилаётганидан хабар топган, бунинг натижасида икки нафар киши вафот этган. Шунингдек, сил, ич терлама, қўтир каби касалликларнинг авж олганлиги ҳақида ҳам маълумотлар олинди”, – деди Ҳақ.

Шу билан бирга, вакциналарнинг етишмовчилиги ҳам муаммо бўлиб, бу 600 нафар болаларнинг ҳаётини хавф остига қўяди. Охирги марта улар Сурия жанубига 2017 йилнинг ноябрида келтирилган эди.

БМТ вакиллари Нашабийяда, шунингдек, озиқ-овқат етишмовчилигини ҳам кузатишди.

“Маҳаллий шифохоналарда 69 та ўткир озиқ-овқат танқислигидан азият чекканлар бор, 127 нафар болалар хатар гуруҳида. Баъзи асосий маҳсулотларни фақат бозорлардан олиш мумкин, лекин уларнинг баҳоси жуда ҳам юқори”, – маълумот беради Ҳақ.