Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / БМТ: Роҳинжа болаларининг ҳаёти хавф остида

БМТ: Роҳинжа болаларининг ҳаёти хавф остида

БМТда маълум қилинишича, Бангладешдаги Роҳинжа қочоқларининг болалари ўткир озиқ-овқат танқислигини ҳис этишмоқда. Ҳозирги кундаги аҳвол аввалгиларидан икки баробар оғир деб баҳоланмоқда. 

“Кутупалонг, Банскер, Кокс қочоқлар лагерларида ўтган ҳафтада озиқланиш бўйича ўтказилган баҳолашлар, 7,5 фоизлик инсон ҳаётига хавф солувчи оғир ўткир озуқа етишмовчилиги тарқалганлигини кўрсатмоқда. Бу Роҳинжа қочоқлари болалари ўртасида 2017 йилнинг майида кузатилган ана шундай ҳолатдан икки баробар кўп дегани”, – дейилади БМТнинг Болалар фонди – ЮНИСЕФнинг баёнотида.

ЮНИСЕФдаги маълумотларга кўра, охирги пайтларда Бангладешга келган қочқинларнинг 60 фоизини болалар ташкил этади.

“Ўта оч-наҳорлик билан яшаётган болалар оғир хасталиклардан эмас, балки ҳал қилиниши ва олди олиниши мумкин бўлган вазият сабаб ҳаёт билан видолашишлари мумкин”, – дейди Бангладешдаги ЮНИСЕФнинг вакили Эдуард Бейгбедер.