Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / БМТ ниқобга тақиқ қўйилишига қарши

БМТ ниқобга тақиқ қўйилишига қарши

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси Франция ҳукуматидан ниқобга (аёл кишининг бутун танасини беркитиб турувчи либос) тақиқ қўйилишини қайта кўриб чиқишни талаб қилди. Қўмитанинг фикрига кўра, ушбу тақиқ жиддий ҳуқуқ бузилиши ҳисобланади. Бу ҳақда Reuters хабар беради.

БМТ Францияда 2011 йилдан бери амалда бўлган ниқобни тақиқловчи қонунни ҳақ-ҳуқуқларни камситувчи деб санайди. Ўтган мана шу вақт мобайнида француз ҳукумати ҳуқуқ ҳимоячиларини ниқобга тақиқ қўйиш хавфсизлик нуқтаи назаридан зарур эканлигига ишонтира олишмади.

Францияга ушбу масалани кўриб чиқиш учун 180 кун вақт берилди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг май ойида Дания парламенти муслималарга жамоат жойларида юзни беркитувчи бош кийимлари, шу жумладан, ниқоб ва паранжи кийишни тақиқлаган эди. Сал олдинроқ худди шундай қонун Австрия, Белгия ва Канаданинг Квебек провинциясида ҳам қабул қилинган эди.