Сўнгра уни битказибичига Ўз (мулкидаги) руҳидан киритдиСизлар учун қулоқ, кўз ва юракларни пайдо қилди. (Бу неъматлар учун) шукрни эса, кам қилурсиз.

Бош саҳифа / Хабарлар / БМТ: МЬЯНМАДАГИ ВОҚЕАЛАР “ЭТНИК ТОЗАЛАШНИНГ” КЛАССИК НАМУНАСИДИР

БМТ: МЬЯНМАДАГИ ВОҚЕАЛАР “ЭТНИК ТОЗАЛАШНИНГ” КЛАССИК НАМУНАСИДИР

БМТ вакили Зайд Раад ал – Хусайн БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашидаги маърузасида Мьянмадаги рохинжа мусулмонларига бўлаётган “тизимли ҳужумлар” “этник тозалаш”дир, дея таъкидлади, хабар беради Arab News.

“Мьянма инсон ҳуқуқларига қанчалик амал қилинаётганлигини ўрганиш бўйича текширув ўтказишдан бош тортди, шу сабабли биз аниқ ҳолатга баҳо бера олмаймиз. Лекин вазият этник тозалаш амалга оширилаётганлигига намунадир”, – таъкидлйди Зайд Раад ал-Хусайн.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунга қадар ҳаётларига тазйиқ ўтказилганлиги сабаб, 313 мингга яқин рохинжа мусулмонлари ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлдилар. ОАВ ёқиб юборилган қишлоқлар ва оммавий қатлиомлар ҳақида хабар беришмоқда.