Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / БМТ: Мосулдаги 100 минг нафар болалар ИШИД назорати остида

БМТ: Мосулдаги 100 минг нафар болалар ИШИД назорати остида

Ироқнинг Мосулида 100 мингга яқин болалар “Ислом давлати” террористик гуруҳи назорати остида қолмоқда. Бу ҳақда ЮНИСЕФнинг маърузасида айтилади.

БМТ болалар фондининг маълумотига кўра, уларнинг ҳаёти хавф остида.

“Бизнинг баҳолашимизча, 100 минг нафар ўғил ва қизлар ғарбий Мосулнинг эски шаҳри ва бошқа туманларида жуда хавфли шароитларда қолмоқда. ЮНИСЕФ барча тарафларни ғарбий Мосулдаги болаларни ҳимоя қилишга, уларга зарар етишидан қўриқлашга чақиради”, – дейилади маърузада.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада ироқлик харбийлар ғарбий Мосулнинг ИШИД назорати остида қолаётган охирги туманларини олишга ҳаракат бошлашганлигини маълум қилишганди.

 

Тошкент вилояти вакиллиги ахборот хизмати