Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / БМТ диний объектларни муҳофаза қилиш бўйича режа ишлаб чиқди

БМТ диний объектларни муҳофаза қилиш бўйича режа ишлаб чиқди

БМТ диний объектларни муҳофаза қилиш бўйича режа ишлаб чиқди, дея журналистларга баёнот берди ташкилот бош котиби Антониу Гутерреш.

“Ҳаммамизга маълумки, дунё бўйлаб антисемитизм, мусулмонларга нисбатан нафрат, насронийларга бўлган ҳужумлар кўпайиб кетмоқда”, – деди Гутерреш.

Унинг сўзларига кўра, охирги ойларнинг ўзида мусулмонларга масжидларда ўқ узилди, яҳудийлар синагогада, насронийлар ибодат чоғида ўлдирилди.

“Мен яна бир бора ушбу ҳужумларни қаттиқ қоралайман. Диний муассасалар ибодат учун, уруш учун эмас”, – дея таъкидлади БМТ бош котиби.

Режада давлатларга муқаддас масканларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича аниқ тавсиялар берилган.