Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / БМТ БОШ КОТИБИ: МЬЯНМАДАГИ ИНҚИРОЗГА ЗУДЛИК БИЛАН ЕЧИМ ТОПИШ КЕРАК

БМТ БОШ КОТИБИ: МЬЯНМАДАГИ ИНҚИРОЗГА ЗУДЛИК БИЛАН ЕЧИМ ТОПИШ КЕРАК

Охирги 10 кунликда Мьянмадан 125 мингдан зиёд рохинжа мусулмонлари қочишди. БМТ Бош котиби Антонио Гутерреш Хавфсизлик кенгашига Мьянмадаги зўравонликлардан ташвишда эканлигини баён қилиб, расмий хат йўллади. “Биз мунтазам равишда Мьянма хавфсизлик кучлари томонидан зўравонлик ишлатилаётганлиги ҳақида хабарлар олаяпмиз. Бу янада радикаллашувга олиб келади. Энди яна кутиш мумкин эмас, ушбу инқирозни бартараф этиш бўйича самарали чоралар режасини зудлик билан ишлаб чиқиш лозим. Ракхайн штатида истиқомат қилаётган мусулмонларнинг нормал ҳаёт кечиришларига шароит яратиш мақсадида, уларга фуқаролик берилиши, ёки ақалли, вақтинча ҳуқуқий мақом белгиланиши керак”, – дея таъкидланади хатда.