Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / БМТ 2017 ЙИЛДАГИ ҚОЧОҚЛАР СОНИНИ ЭЪЛОН ҚИЛДИ

БМТ 2017 ЙИЛДАГИ ҚОЧОҚЛАР СОНИНИ ЭЪЛОН ҚИЛДИ

Охирги 5 йил мобайнида қочоқлар сони тўхтамасдан ўсишда давом этмоқда. 2017 йилда 2 миллиондан ортиқроқ инсонлар ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлдилар. Бу ҳақда БМТнинг Қочоқлар масалалари бўйича бошқарма бошлиғи Филиппо Гранди Ижроия қўмитасининг йиғилишида маълумот берди.

“2017 йилда икки миллиондан зиёд кишилар қочоқ сифатида ўз мамлакатларини тарк этишди. Уларнинг аксари касал, жароҳатланган ва оч, шунингдек, улар аҳоли пунктларидан узоқда, қашшоқлик ва ривожланишдан ортда қолган жойларда яшашга маҳкум”, – олий комиссарнинг сўзларини келтиради РИА Новости.

Унинг сўзларига кўра, дунёдаги қочоқларнинг энг кўпини Сурияликлар ташкил этади. БМТнинг маълумотларига кўра, 2016 йилнинг охирида дунё бўйича 65,5 миллионга яқин қочоқлар қайд этилган.