Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Хушхабар! Тошкент вилояти Қибрай туманидаги «Машариб ота» жоме масжидига биринчи ғишт қўйилди.

Хушхабар! Тошкент вилояти Қибрай туманидаги «Машариб ота» жоме масжидига биринчи ғишт қўйилди.

2019 йилнинг 16 июль куни Тошкент вилоятининг мўмин-мусулмонлари учун яна бир қувончли ҳодиса содир бўлди, десак муболаға бўлмайди. Бугун Қибрай тумани Чинобод маҳалласи «Машариб ота» жоме масжиди қайта қурилиши учун табаррукона ғишт қўйиш маросими бўлиб ўтди.


Тадбирга ташриф буюрган Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Турматов юртимизда дин ривожи йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва мусулмонларга ибодат қилишлари учун ташкил этилаётган шароитлар ҳақида тўхталар эканлар, бу айниқса кўркам ва замонавий тарзда қайта қурилаётган масжидларда айниқса намоён бўлаётганини таъкидладилар. Бу, ўз навбатида, юртдошларимиз қалбига шодлик улашиб, неъматга шукроналик ҳиссини зиёда қилаётганини баён қилдилар. Шунингдек, масжиди обод юртга барака, Аллоҳнинг раҳматию марҳамати ёғилишини, бундай маконга бало хавф сололмаслиги ҳақида фикр юритдилар.
Хайруллоҳ домланинг: «Охират саройига, Аллоҳнинг уйига, Жаннатдаги қасримизга иншааллоҳ ғишт қўймоқдамиз», деган сўзлари йиғилганларнинг қалбини жунбушга келтириб, масжид қурилишида хизмат қилаётганларнинг шижоатига шижоат, саховатига саховат қўшган бўлса, не ажаб.
Тадбир Қуръон тиловати, хайрли дуолар билан якунланди.