Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / “Бир кунлик мактаб”ларнинг янги мавсуми очилди

“Бир кунлик мактаб”ларнинг янги мавсуми очилди

Қозонда Татаристон Республикаси Мусулмонлар идорасининг энг муҳим лойиҳаларидан бири – намоз ва Ислом асосларини ўргатувчи тезкор курс – бўлмиш “Бир кунлик мактаблар” қайтадан иш бошлади. Мактабларнинг тантанали очилиш маросими идоранинг мажлислар залида бўлиб ўтди. Биринчи дарсга юздан ортиқ аёл ва эркаклар ташриф буюрди. “Мактаб” 6 дарсда уларга намоз ўқиш тартиби ва Ислом асослари бўйича билим беради.

Аҳамиятлиси шундаки, бу сафарги дарсларга илк бора мусулмонлар оиласи билан ёзилди, шунингдек, эшитиш ва гапириш қобилияти чекланганлар ҳам мактабда таълим олиш истагини билдиришди. Улар учун махсус сурдо таржималар ташкил этилди, дея хабар беради Мусулмонлар идораси матбуот хизмати.

Тадбир Қуръони Карим тиловати билан бошланди. Иштирокчилар муборакбод этилиб, илм олишнинг аҳамияти ҳақида тушунтиришлар берилгандан сўнг, эркак ва аёллар учун алоҳида дарслар бошланди. Дарсларга қатнашаётганларнинг ҳар бирига “Ислом. Биринчи қадам” иш дафтари тақдим этилди. Унда ҳар бир мусулмон учун энг зарур бўлган билимлар тушунарли қилиб жойланган. Эшитиш ва гапириш қобилияти чекланганлар билан ҳам машғулотлар бошланди. Улар таҳорат олиш кўникмалари билан танишдилар. Ҳар бир дарс назарий ва амалий қисмдан иборат тарзда олиб борилиши назарда тутилган.

7 декабрда дарслар ўз якунига етади ва Татаристон муфтийи томонидан иштирокчиларга “Бир кунлик мактаб” лойиҳасида таълим олганлигини тасдиқловчи гувоҳномалар топширилади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan