Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Мақолалар / Бир йилнинг ниҳояси бошқа йилнинг бошланишидир

Бир йилнинг ниҳояси бошқа йилнинг бошланишидир

Бир катта муаллиф хонасида ўтирар эди. Қўлига қаламини олдида, ёза бошлади.

“Ўтган йили ўт пуфагимни олиб ташлаш бўйича жарроҳлик амалиётини бошимдан ўтказдим. Шундан кейин бир неча ой тўшакка михланиб қолдим. Ёшим олтмишдан ўтибди. Нашриётда ўттиз йилдан бери қилиб келаётган муҳим ишим ҳам ўлда–жўлда қолиб кетди. Отам вафот этди. Ўғлим автоҳалокатга учрагани сабабли бир неча ой дарсларда иштирок эта олмай, тиббиёт факультетидаги бакалавр йўналишидан қолиб кетди…

У саҳифанинг ниҳоясида: “Эҳ, бу йил нақадар ёмон йил бўлди”, – дея якунлади.

Шу пайт унинг хотини хонага кириб келди. Эрини ҳаёли тарқоқ, паришон ҳолда кўриб, унинг олдига келди. Курсига ўтирганча чуқур хаёл саҳросида кезиб юрган муаллиф хотинининг кирганини ҳам сезмади. Эрининг елкаси оша ёзган кечинмаларига кўзи тушди…

Унга ҳеч нарса демай аста хонани тарк этди. Бир неча дақиқадан кейин қўлида бошқа варақни тутганча унинг ёнига қайтди. Ва эри ёзган варақ олдига асталик билан қўйди. Эр хотинининг қоғозини қўлига олдида, ўқий бошлади.

“Азизим! Ўтган йили узоқ йиллар ўт пуфаги туфайли чекаётган аламли оғриқдан буткул шифо топдингиз. Олтмиш ёшга тўлдингиз ва сиз ҳозир тамомила соғ– саломатсиз. Яна сиз билан муҳим китоблар бўйича шартнома, битимлар тузилгач, барча учун манфаатли китобларни ёзишга киришасиз. Отангиз узоқ умр кўрди. Бирор кишига оғирлиги тушмасдан минг ойнинг юзини кўрди. Ўғлингиз автоҳалокатдан қутилиб қолди. Ҳеч қандай жисмоний камчиликсиз, майиб бўлмай соғайиб кетди…”

Аёл номасини ушбу сўзлар билан якунлади:

“Эҳ, нақадар ажойиб йил! Қийинчилик устидан бахтли ҳаёт ғолиб бўлган йил… Ҳар қандай ҳолда Аллоҳга ҳамд бўлсин!”

Биз доим етиша олмаган ва эга бўлмаган нарсаларга назар соламиз. Шу сабаб ўзимиздаги ғам–ташвишлар билан овора бўлиб, Аллоҳга шукур қилишни унутамиз.

Доим биздан тортиб олинган нарсаларга қараймиз. Шу сабаб бизга берилган неъматлар учун Аллоҳга ҳамд айтишни унутамиз.

وَإِنَّ رَبَّكَ لَذُو فَضْلٍ عَلَى النَّاسِ وَلَٰكِنَّ أَكْثَرَهُمْ لَا يَشْكُرُونَ

 Албатта Раббингиз оламларга нисбатан фазллидир. Лекин уларнинг аксарияти шукр қилмайдилар (Намл сураси, 73-оят).

Албатта менинг ва сенинг Раббинг Аллоҳдир

У шундай зотки, сени бахтиёр этиш учун қийинчилик ва оғир машаққатларга рўбарў қилади. Сени мукофотлаш учун айрим нарсаларни тақиқлайди. Сени кулдириш учун ғоҳида кўз ёш тўкдиради. Сени энг афзал мақомга қўйиш учун гоҳида баъзи нарсалардан маҳрум қилади. Сени яхши кўрганлиги учун баъзи қийинчиликлар билан синаб кўради.

 

Тошкент тумани “Холмуҳаммад ота”

жоме масжиди имом-хатиби

Авазхўжа Бахромов