Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Бир гуруҳ яҳудий кўчманчилар “Ал-Ақсо”га бостириб киришди

Бир гуруҳ яҳудий кўчманчилар “Ал-Ақсо”га бостириб киришди

104 нафар мутаассиб кайфиятдаги кўчманчи яҳудийлар Исроил полицияси билан биргаликда Исломнинг муқаддас қадамжоларидан бири бўлган – Шарқий Қуддусдаги “Ал-Ақсо”га бостириб киришди.

Қуддус Ислом вақф бошқармаси матбуот котиби Фирас ад-Дибснинг хабар беришича, яҳудий кўчманчилар “Ал-Ақсо” масжидига Мағриб дарвозасидан бостириб киришган.

Кўчманчилар билан биргаликда зиёратгоҳ ҳудудига Исроил қишлоқ хўжалиги вазири Ури Ариэл ҳам кирган. Бу мухолифатдаги ҳукумат вазири Ури Ариэлнинг “Яҳудий уйи” фракцияси доирасида мутаассиб кўчманчилар билан “Ал-Ақсо” ҳудудига амалга ошираётган биринчи босқини эмас.

Яҳудий кўчманчилар тез-тез “Ал-Ақсо”га босқин уюштириб туришади. Улар бир нечта яқудий тарихчиларнинг масжид қадимги яҳудийларнинг подшоҳи Сулаймон ибодатхонаси вайроналари устига барпо қилинган деган фикрига таянишади.

Ҳарбийлар ёки полиция кузатуви остидаги бундай ташрифлар фаластинликларга ноқулайликлар туғдиради ва тўқнашувлар юзага келишига сабаб бўлади. Чунки бундай вақтларда масжид дарвозалари фаластинликлар учун ёпиб қўйилади, дея ёзади Анадолу.