Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Ҳадис / Бир ҳадис шарҳи…

Бир ҳадис шарҳи…


عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ » مَنْ لَمْ يَدَعْ قَوْلَ الزُّورِ وَالْعَمَلَ بِهِ فَلَيْسَ لِلَّهِ حَاجَةٌ فِي أَنْ يَدَعَ طَعَامَهُ وَشَرَابَهُ«. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ёлғон сўзни ва унга амал қилишни тарк қилмаса, унинг таоми ва ичимлигини тарк қилишига Аллоҳнинг эҳтиёжи йўқ», дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

Мазкур ҳадиси шарифдаги «ёлғон сўз» дан мурод: Ҳар бир ботил сўз бўлиб, ёлғон, ғийбат, чақимчилик, ёлғон гувоҳлик бериш ва бошқа шариат ҳаром қилган гуноҳларни ўз ичига олади.

«Унга амал қилиш» дан мурод: Фаҳш ва мункар амалларнинг барча кўринишлари.

«Унинг таоми ва ичимлигини тарк қилишига Аллоҳнинг эҳтиёжи йўқ» дан мурод: Рўзани тарк қилишга бўлган амр эмас, балки Рўзадор киши гуноҳ маъсиятлардан ҳазир бўлишига ишора…

Ҳадиси шарифнинг умумий маъноси шуки, рўза тутиб, юқорида зикр қилинган маъсиятларни содир этган кимса, тутган рўзаси учун савоб олмайди.

Содир этилган гуноҳлар рўзага таъсир қилади. Унинг савобларини камайишига, агар банда гуноҳларда бардавом бўлса, савобларни батамом йўққа чиқишига сабаб бўлади.

Шундай экан, ҳар бир рўзадор ушбу муборак ойда нафсини тарбиялаши, ундаги қабиҳ одатлардан воз кечиши лозим бўлади.

Унутиб бирор хатолик содир бўлса, дарҳол тавба ва истиғфорга шошилмоғи керак. Зотан, гуноҳига тавбаи насуҳ қилган киши гуноҳсиз киши каби бўлади.

.

Манбалар асосида Тошкент тумани «Айри ота» жоме масжиди имоми ноиби Бўриев Зокиржон тайёрлади