Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Мақолалар / Биласизми, қайси ҳайвонлар жаннатга киради?

Биласизми, қайси ҳайвонлар жаннатга киради?

Аллоҳ таоло каломида: “…йиртқич ҳайвонлар бир ерга тўпланса” (Таквир сураси, 5-оят), яна: “Ер юзидаги юрувчи ҳар бир жонзот ва икки қаноти ила учувчи қуш борки, ҳаммаси сиз каби умматлардир. Китобга ҳеч нарсани қўймай ёзганмиз. Сўнгра Роббиларига жамланурлар”. (Анъом сураси, 38-оят).

Ибн Аббос Аллоҳ р.а. айтадилар: “Барча махлуқот Аллоҳ таолонинг ҳузурида жамланадилар”. Ҳайвонларнинг забони ва онги бўлмагани учун, уларнинг “ҳисоби” бизларга номаълум. Аллоҳ таоло ўз илми ила ҳисоб қилур. Лекин қайта тирилганда абадий ҳаёт инсон ва жинларга тақдир қилинган. “Набаъ” сурасида келтирилишича, бу дунёда яшаган ҳайвонлар “ҳисоб”дан сўнг Роббининг амри ила тупроққа айланади. Имом Мукотилийнинг “Мишкатул-Анвар” китобида келтирилишича, қуйидаги ҳайвонлар Аллоҳнинг иродаси ҳамда мўминларга ёрдам берганлиги учун жаннатга киради:

Иброҳим алайҳи салом буқалари;

Исмоил алайҳи салом ўрнида қурбонлик қилинган қўй;

Солиҳ алайҳи саломга мўъжиза қилиб берилган туя;

Юнус алайҳи саломни қорнида сақлаган балиқ;

Мусо алайҳи саломнинг сигири;

Узайр алайҳи саломнинг хачири;

Сулаймон алайҳи саломнинг чумолиси;

Билқис маликасининг Удод номли қуши;

“Асҳоби ғор” нинг Қитмир номли ити;

Муҳаммад алайҳи саломнинг Кисва номли туялари.

 

                                                  “Машриқ машъали” ўқув маркази ўқитувчиси
Абдулҳаким Мухтор ўғли