Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Берлин халқаро кинофестивалида мусулмонлар ҳақида 7 та фильм намойиш этилади

Берлин халқаро кинофестивалида мусулмонлар ҳақида 7 та фильм намойиш этилади

2019 йилнинг 7 февраль куни Берлин халқаро кинофестивали – Берлинале – ўз ишини бошлади. Унда Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадан тақдим этилган мусулмонлар ҳақидаги 7 фильм намойиш этилади, хабар беради The National.

Мусулмон оламида жамиятдаги жиддий ижтимоий масалалар, Исломга эътиқод қилувчи халқларнинг маданий мероси, анъаналари ҳақида кўплаб киноленталар ишлаб чиқарилишига қарамасдан, халқаро миқёсда мусулмонлар ҳақида сиёсий, уруш ва терроризмга оид фильмлар намойиш этилади. Бу ғарб жамиятининг Ислом ҳақидаги салбий хабарлар ва қарашларни ёйиш одати билан боғлиқдир. Балки шу жиҳат саралаш комиссияси ва ҳайъатининг танловига туртки бўлаётгандир.

Эътиборингизга саралашдан ўтган ва Берлиналеда намойиш этиладиган 7 фильмни тақдим этамиз:

  1. Тунги саёҳатчи (2019 йил, режиссёр Хасан Фазли)

Ҳужжатли фильм эр-хотин Хасан Фазли ва Фотима Хусайн томонидан толибонларнинг жабрларидан Европага қочган афғонистонлик оила ҳақида суратга олинган. Йўл-йўлакай улар уяли алоқа телефони орқали шу каби инсонларнинг дуч келадиган қийинчиликлари ва кечинмаларини тасвирга олишган.

  1. Эфирга чиқмаган интервью (2018 йил, режиссёр Муҳаммад Салох)

Сценарияга мувофиқ Миср қаҳвахоналаридан бирида меҳнат қилувчи Иброхим “Кураш ва муваффақият” деб номланган, унчалик машҳур бўлмаган телевизион шоуга интервью беради. Иброхимнинг мулоҳазалари томошабинни унинг шахсий ҳаётининг теранликларига шўнғишга мажбур қилади. Унинг сиёсий қарашлари, аёл ва болаларга муносабати, гендер тўқнашувлари ҳақидаги фикрлари намойиш этилади.

  1. Оталар ва ўғиллар ҳақида (2017 йил, режиссёр Талал Дерки)

Режиссёр Талал Деркининг ҳужжатли фильми “Оскар” мукофотига номзоди қўйилган. Картинада Дерки Сурияга қайтиб, радикал қарашлари бўлган оиланинг ишончини қозонади. Улар билан икки йил мобайнида мулоқот қилиб, у асосий эътиборини ҳаётдаги ягона мақсади ҳалифалик ўрнатиш бўлган ота билан яшаётган болаларга қаратади. Фильмнинг асосий қаҳрамонлари – 13 ёшли Усома ва унинг 12 яшар укаси Айман. Улар оталарини жуда ҳурмат қилишади ва унга қулоқ солишади. Усома ўз йўлини жиҳодда кўрса, Айман мактабга қайтишни истайди.

  1. Дарахтлар ҳақидаги суҳбатлар (2019 йил, Сухайиб Гасмелбари)

Бу йилги тақдим этилган фильмлар орасида Судан режиссёрларининг қисқа метражли картиналари кўп. Сюжетга кўра Сулаймон ва Судан киноклубининг яна уч аъзоси эски кинони қайта тиклашга уринади. Уларни нафақат кино санъатига бўлган муҳаббат, Судан кино тарихига эътиборни жалб қилиш ва эски фильмни қайтадан жонлантиришга бўлган хоҳиш, балки уларнинг барчаси маълумотни ўз мамлакатидан ташқарида олганлиги ҳам бирлаштиради. Қаҳрамонлар мамлакатларидаги кинематография ва режиссёрликнинг келажакдаги тақдири, уларнинг машаққатли ижодий йўлларини муҳокама қиладилар.

  1. Очиқ Роза (2019, Хасан Салхаб)

Бу Роза Люксембург ҳақидаги тарих. Инқилобчининг мактублари орқали қамоқдаги кечинмаларини акс эттирувчи картина. Унинг хатларида нафақат Берлин олами, балки Яқин Шарқдаги ҳолатлар ҳам очиқланади. Буларнинг бари қор билан қопланган Берлин ва байрутлик икки кишининг мактубларни ўқиши кадрлари, Биринчи жаҳон уруши архив материаллари билан намойиш этилади.

  1. Мўсул 980 (2019 йил, Али Муҳаммад Саид)

Ироқнинг қисқа метражли фильмида ИШИДдан қочишга уринаётган қизнинг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилинади.

  1. Маъносиз бир неча воқеалар (1974, режиссёр Мустафа Деракуи)

Бу ажойиб кино тажрибада Марокашда қатағонлар вақтида мустақил ва жамоавий кураш олиб борган киночилар, актёрлар, шоир ва журналистларнинг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилинади. Фильм 1975 йилда Парижда илк бора намойиш этилган эди, лекин уни шу ондаёқ тақиқлаб қўйишди. Йиллар мобайнида у унитилган эди, лекин Filmoteca De Catalunya томонидан 2016 йилда унинг негатив плёнкалари топилди ва қайта тикланди. Мана 45 йил ўтиб, фильм халқаро оммага тақдим этиладиган бўлди.