Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Имомлар томонидан бепул ниқоблар тарқатилди ва эҳсонлар қилинди

Имомлар томонидан бепул ниқоблар тарқатилди ва эҳсонлар қилинди

Маълумки, айни пайтда тожсимон вирусдан инсонларни асраш, ундан талафотларсиз чиқиш бугунги кунимизнинг долзарб масалаларидан бўлиб турибди. Бу борада Тошкент вилояти имом хатиблари томонидан бир қатор хайрли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 24 март куни Тошкент вилояти имом хатиблари яна бир савобли ишга қўл урдилар. Улар халқимизни коронавирусдан сақлаш мақсадида 10768 дона бепул ниқоблар ҳамда кам таъминланган оилаларга 37000000 сўм моддий ёрдам кўрсатдилар.

Азизлар, Аллоҳ таоло жаннатмакон юртимизни, бутун дунёни бу офат-балолардан халос қилиб, офият неъматини ато этсин, бу синовлардан шараф билан ўтишни, улкан ажру мукофотларга ноил бўлишни насиб этсин!