Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Бепарволик – иллат, масъулият – фазилат

Бепарволик – иллат, масъулият – фазилат

Маълумки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги томонидан “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” дастури доирасида ҳамда мамлакатимиз Бош қомусининг 25 йиллиги ва Мавлид ойи муносабати билан режа асосида жойларда халқ билан очиқ мулоқот ташкил этиб келинмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири Тошкент вилоятининг узоқ тоғли ҳудудларидан бири Бўстонлиқ туманида 2017 йилнинг 16 декабрь куни ташкил этилди. Бўстонлиқ тумани Товоқсой “Иқтисодиёт” касб-ҳунар коллежида бўлиб ўтган суҳбатда маҳалла аҳли ва фаоллари иштирок этди.

Вилоят бош имом хатиби Хайруллоҳ домла Турматов Исломда оилага муносабат, неъмат ва бахт тушунчалари ҳақида сўз юритиб, бугунги кунимизга шукрона қилиш эл – юрт тараққиёти, миллат келажаги ва бунёдкорлик учун ҳаракат қилмоғимиз лозимлигини таъкидлади. Жамиятимизда оилавий ажримлар, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишда ҳар бир фуқаро ўзининг бурч ва мажбуриятларини сидқидилдан адо этиши муҳим омил эканини айтиб ўтди.

Дилдан бўлган суҳбат асносида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар ва ўз таклифларини билдирдилар, бу тарздаги очиқ мулоқотлар халқ учун жуда манфаатли бўлишини таъкидлаб, ташкилотчиларга ўз миннатдорчиликларини изҳор қилдилар.

Тадбир сўнгида, анъанага содиқ қолган ҳолда, Тошкент вилояти вакиллиги томонидан маҳаллаларга маърифий ва тарбиявий китоблар совға килинди.