Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Фото / Бекобод шаҳар «Оқ масжид» жоме ‎масжиди ҳамда Янгийўл шаҳар “Жоме” жоме масжидида “КИТОБ САЙЛИ”

Бекобод шаҳар «Оқ масжид» жоме ‎масжиди ҳамда Янгийўл шаҳар “Жоме” жоме масжидида “КИТОБ САЙЛИ”

Сизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги “Китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш ҳақида”ги фармойиши ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 16.01.2018 йилдаги хатининг ижросини самарали таъминлаш мақсадида вилоятимиз масжидларида анъанага содиқ қолган ҳолда “КИТОБ САЙЛИ” ўтказилиб келинмоқда.

2019 йилнинг 19 апрель куни “КИТОБ САЙЛИ” Тошкент вилояти Бекобод шаҳар «Оқ масжид» жоме масжидида ҳамда Янгийўл шаҳар “Жоме” жоме масжидида бўлиб ўтди.

Унда “Мовароуннаҳр”, “Янги аср авлоди”, Ҳилол Нашр” ва “Шарқ нашриётларининг маҳсулотлари тақдим этилди ва китобсевар мухлислар ўзларига маъқулларини нашриёт нархида харид қилиш имконига эга бўлдилар.

Китоб шайдолари ушбу тадбирдан жуда мамнун эканликларини билдирдилар. Сайл қизғин руҳда ва кўтаринки кайфиятда кун мобайнида давом этди. Ўтказилган «КИТОБ САЙЛИ»дан фотолавҳалар: