Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Фото / Барчамиз ҳидоят йўлида биродарлармиз

Барчамиз ҳидоят йўлида биродарлармиз

Сизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 августдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент вилоятининг туман ва шаҳарларида эшитиш ва гапириш қобилияти чекланганлар билан манзилли тарзда диний-маърифий тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

2019 йилнинг 14 март куни – бошланган эзгу ишнинг давоми ўлароқ манзилли диний-маърифий тадбирнинг навбатдагиси Янгийўл, Чиноз, Қуйичирчиқ тумани ва Янгийўл шаҳри учун Янгийўл шаҳридаги “Олтинобод” жоме масжидида бўлиб ўтди.

Унда Тошкент вилояти бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Н.Имамова, Янгийўл шаҳар “Усмон Зиннурайн”, “Олтинобод”, “Пусур оқсоқол” жоме масжиди имом-хатиблари, “Жоме” жоме масжиди имом ноиби, Янгийўл шаҳар, Чиноз, Янгийўл, Қуйичирчиқ туманлари бош имом-хатибларининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчилари ҳамда ҳудудий отинойилар иштирок этди.

Тадбир аввалида Тошкент вилояти бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Н.Имамова ташриф буюрганларга Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ домла Турматовнинг саломларини етказди. Шундан сўнг, Ислом, унинг арконлари, иймон, исломий одоб, миссионерлик ва динимизга ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишдан сақланиш каби масалалар ҳақида тўхталиб ўтилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, “Барчамиз Аллоҳ таолони рози қилиш, ҳидоят топиш йўлида биродарлармиз. Шу сабабли доим бир-биримиздан хабар олишимиз, меҳр улашишимиз, кўмак беришимиз даркор. Ҳақ йўлда бирлашиб, нотўғри йўлда бўлганларни бундай йўлдан қайтаришимиз лозим. Зеро, Аллоҳнинг жаннати ҳар биримизнинг умидимиз, истагимиздирки, у ерда ҳам Аллоҳ таоло барчамизни жам қилсин. Айнан шу сабаб барчамиз ҳидоят йўлидаги биродарлармиз”, деган сўзлар том маънода иштирокчиларнинг қалбларига етиб борди ва диний-маърифий тадбирнинг шиорига айланди.

Шундан сўнг, масжидга ташриф буюрган эшитиш ва гапириш қобилияти чекланганларнинг муаммолари ўрганилди, фикр-мулоҳазалари тингланди. Аниқланган муаммолар бўйича мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда уларнинг меҳнат қилиш, уй-жой, соғлиқни сақлаш билан боғлиқ масалаларини ечишга ёрдам кўрсатиладиган бўлди. Шунингдек, қатнашувчиларга вилоят вакиллиги томонидан китоблар совға қилинди. Бундай тадбир ҳар ойда ўтказилишига келишиб олинди.

Тадбир сўнгида иштирокчиларга дастурхон ёзилиб, ош тарқатилди. Диний-маърифий тадбир хайрли дуолар, эзгу истаклар билан якунланди.

[carousel-horizontal-posts-content-slider]