Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / Барака кексаларда

Барака кексаларда

Жорий йилнинг 26 апрель куни “Хотира ва Қадрлаш куни” яқинлашаётгани муносабати билан Бекобод туман бош имом-хатиби Анваржон Рисбоев, Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси Бекобод туман бўлинмаси раиси И.Рузибаев, тумандаги масжид имомларидан Холбоев Хамроқул, Комилжон Нишонов, Норқулов Зикриёлар иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Бекобод туманидаги Гулзор МФЙ ҳудудида яшовчи Ғофуров Берди бобо ҳамда Хос МФЙ ҳудудида яшовчи  Холикберди ота Аллабердиев, Исфара МФЙ ҳудудида яшовчи Жўраев Бозор боболар хонадонларига ташриф буюрдилар. Улар билан дилдан суҳбатлашиб, байрам билан қутлаб ўз совғаларини топширдилар. Ҳаётнинг не-не синовларини бошдан кечирган нуроний отахонлар Ватан тинчлиги, юрт равнақи, халқ фаровонлиги учун кўпдан-кўп дуолар қилдилар.

 

Вилоят вакиллиги ахборот хизмати