Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / БААда илк бора аёллар судья этиб тайинланди

БААда илк бора аёллар судья этиб тайинланди

Бирлашган Араб Амирликлари тарихида илк бора аёл судьялар фаолият юритади. БАА WAM давлат матбуот агентлигининг хабарига кўра, Президент Шайх Халифа бин Зоид ал-Наҳаён Аъло Ҳадижа Хамис ал-Маласни апелляция инстанцияси, Салама Рашид ал-Қутбийни БАА биринчи инстанция суди судьяси этиб тайинланганлиги ҳақидаги декретни имзолади.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг декабрида БАА ҳукумати аёлларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, имкониятларини сезиларли даражада кенгайтирувчи бир қатор қонунларни қабул қилган эди. Ана шундай қонунлардан бирига мувофиқ, илк бора мамлакат парламентининг ярмини аёллар эгаллайди. Ҳозирги кунда БАА қонунчилик органида аёл депутатларнинг улуши 20 % ташкил этади.