Басимон келтирган ва солиҳ амалларни
қилганларгина равзада 
хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / БААда Халқаро толерантлик институти ташкил этилди

БААда Халқаро толерантлик институти ташкил этилди

Халқаро толерантлик институти БААда ўз фаолиятини бошлайди. Ушбу институт БАА ҳукумати томонидан ташкил этилди. Тегишли қонунни БАА вице-президенти, бош вазир ва Дубай ҳокими шайх Муҳаммад ибн Рошид ал-Мактум имзолади. Янги институтнинг вазифаси ва ундан кўзланган мақсад – мамлакат фуқароларида бағрикенглик, сабр – тоқат руҳини тарбиялаш, уюшган жамиятни ташкил этиш ва БААнинг толерантликнинг намунаси сифатидаги обрў – эътиборини ривожлантиришдан иборат.

Эндиликда мамлакат ҳокимияти экстремизмга ва исталган кўринишдаги камситишга (дин, жинс, ирқ, тил, терисининг ранги замиридаги) қарши уруш эълон қилди. Институт Исломнинг пок ва тинчликпарвар дин эканлигини тарғиб қилишни рағбатлантириши алоҳида таъкидланди.