Басимон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларгина равзада хурсандчилик қилурлар.

Бош саҳифа / Хабарлар / БААда дунёнинг энг зўр хаттотлари ўз ишларини намойиш этишмоқда

БААда дунёнинг энг зўр хаттотлари ўз ишларини намойиш этишмоқда

БААда дунёнинг энг зўр хаттотлари ўртасида ҳар йили ўтказиладиган саккизинчи кўргазма давом этмоқда. Унда заминимизнинг турли бурчакларидан ташриф буюрган хаттотларнинг беш юздан ортиқ ишлари намойиш этилган. Бу йилги мавзу “Моҳият” бўлди.

Амирлик Маданият ва ахборот департаменти раиси Абдуллоҳ ал-Увайснинг сўзларига кўра, кўргазмани бундай номланишидан мақсад, замонавий технологиялар асрида хаттотлик санъатининг кўп асрлик синоатини очишдан иборатдир.

Кўргазмага қўйилган хаттотлик намуналарини 2 июнга қадар “Шаржа юраги” тарихий мажмуасининг бир қанча майдонларида – Хаттотлик маркази, Араб хаттотлик ва манзарали санъат маркази, Dar Al Nadwa Маданият маркази ва бошқларда томоша қилиш мумкин.

Javob berish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan